ИККИ ҚАҲРАМОН АЁЛ

Оқдарё тарихида уч нафар Меҳнат Қаҳрамони етишиб чиққан бўлса, уларнинг икки нафарини аёллар ташкил этади. Буларнинг бири кўп йиллар хўжаликларни бошқарган Пилол қишлоғида туғилган Туман Саидова бўлса, иккинчиси Бобур маҳалласида яшаган чорвадор Сабоҳат Абдураҳмоновадир. Бу икки қаҳрамон аёл туманимиз иқтисодини, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилигини ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишган.
Айни дамларда бу улуғ шахслар орамизда бўлмасаларда, оқдарёликлар уларнинг амалга оширган эзгу ишларини яхши эслашади. Онахонларнинг савобли амалларини фарзандлари, набира ва чеваралари давом эттиришмоқда.
Ушбу сурат марҳум сураткашимиз Абдураззоқ Эгамқуловнинг
шахсий архивидан олинди.
Мавзуга оид:

Оқдарё бахшилари
- 25 мар, 15:06

Меҳнат фахрийлари
- 11 фев, 21:07

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22

Хотин-қизлар ҳаёти
- 14 дек, 12:24