Миннатдорчилик сатрлари БАХТИМИЗГА ОМОН БЎЛИНГ, ШИФОКОРЛАР!

Набирам дарахтдан олма узиб ейман деб, нохосдан кўзига чўп кириб кетди. Биз уни зудлик билан касалхонага олиб бордик. Набирам Муҳаррамни тезда текшириб кўрган врачлар, кўзининг шохпардаси йиртилиб, суюқлиги оқиб кетганлигини аниқлашди ва тезда жарроҳлик амалиё-тини ўтказишди. Шундан сўнг набирамнинг кўзини бир неча йил давомида даволатдик.
Бошимизга оғир кунлар тушганда бизга яқиндан ёрдам берган Бозоржой маҳалласи раҳбарлари, туман тиббиёт бирлашмасининг окулист врачи Элдор Ҳасанов, вилоят окулист врачи Фаёз Саидалиевларнинг хизматларини мамнунлик билан тилга оламиз. Тошкент кўз жарроҳлик микрохирургия клиника хирурги Суҳроб Саиджонов, Ваҳоб Убайдуллаевлар эса набирамнинг кўзига нур ато этишиб, жигар-гўшамнинг кўзига қайта ёруғлик бахш   этишди.
Шунингдек, бизга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан ёрдам бериб, қўллаб-қувватлаб турган Бозоржой маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Г.Назарова, маҳалла раиси Н.Рўзиева, 2-сектор раҳбари, туман прокурори А.Вахабов, туман ҳокими Ш.Қудратов, ҳоким ўринбосари Э.Ашуров, туман тиббиёт бирлашмасининг бош    врачи А.Усанов ва бизга ўзларининг беминнат ёрдамларини кўрсатишган барча юртдошларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Илоҳим, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, бахтимизга фарзандларимиз ҳамиша соғ-омон бўлсин.
         Дилрабо ҚЎЗИЕВА,
Бозоржой маҳалласи.