МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Яқинда туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан "Оқдарё овозигазетаси таҳририятида

 навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилдиУнда туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этишди. Матбуот анжуманида мутахассислар томонидан инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил ахборот берилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ташкилот ходимлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, турли хил касалликларни олдини олиш бўйича бирмунча тадбирлар амалга оширилаяпти. 

Матбуот анжуманида журналистларнинг берган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

"КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА 

       УЛАРНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ" 

   Туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари Умархон Мажидов "Касб-ҳунарга ўқитилаётган фуқаролар ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар" ҳақида маълумот берди.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерларнинг берган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.