ПОРАХЎР ҚИЛМИШИГА ЯРАША ЖАЗОЛАНДИ

Бундан ташқари, судланувчи Б.О. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, такроран, шу мактабнинг мураббий-ўқитувчиси М.Ш.дан, унинг қайни синглиси Ч.П.ни спорт мактаби директори билан гаплашиб, унга "пора" беришга далолат қилади. Унга мактабга бир ставкада мураббий-ўқитувчи вазифасига ишга киритишини айтиб, ундан 2023 йил 11 март куни Департаментнинг туман бўлими ва ДХХ туман бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида туман Спорт мактаби биносида 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган ва у ўзининг жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан, жиноят содир этишга суиқасд қилган.
Судланувчи Б.О.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташлик учун узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни; ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимларида, мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Б.Нурматов,
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий Жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят
Бошқармаси бўлим бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05