ШЕЪРЮРАКЛАР ҚАЛБИДА ОҚДАРЁ НАВОЛАРИ



  Яқинда Оқдарё ижодкорлари учун севимли кун –  ҳар ойнинг охирги жума кунида ўтказиладиган анъанавий мушоира кечаси ўтказилди. Ушбу жодий учрашув ҳар галги адабий анжуманларимиздан-да, янада  завқли ўтди  ва иштирокчилар қалбига хуш кайфият бағишлади.

  Ўтган ойдаги мушоираимизда берилган ижодий топшириқлар “занжир”, “боғ” ва “қуш” мавзуларида ёзилган шеърлар ўқилди. Ёш ижодкор қизларимиз Сабринахон,  Жасминахонларнинг берилган топшириқ ва эркин   ёзган  янги шеърлари  давра иштирокчилари томонидан  олқишланди ҳамда шеърият мушкулотлари ҳақидаги баҳс мунозараларни бошлаб бердилар.  Устоз шоираларимиз Шаҳноза Расулова, Назира Авиева,  Меҳрибон Ҳақбердиева, Саодат Аҳмедова, Хадича Қобилова ҳамда Сабоҳатхонларнинг  ватан, меҳр-муҳаббат, бахт ва ҳаёт  сабоқларини ўзида мужассам этган  шеърларининг  оҳангида    даврамиз  ажойиб ижод байрамига айланди. 

  Бугунги мушоирамиз ўтган адабий давраларимиздан фарқли ўтди. Адабий кеча сўнгида шеърюракларимиз ҳузурида ташкил этилган “Оқдарё наволари” номли мумтоз қўшиқ шайдолари - онахон шоирларимиз ижросида Вола Янгиқўрғонийнинг “Бозургоний”, Алишер Навоийнинг “Гулузорим” мухаммаслари ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Жафо манга” ғазаллари асосида айтиладиган   қўшиқлар янгради. Маданият уйининг ходимлари билан ҳамкорлдикда ташкил этилган ушбу шеърият ва наво кечаси барчага аъло кайфият бағишлади. Мушомҳира кечаси иштирокчиларига ноябр ойида ташкил этилиши режалаштирилган “Вола Янгиқўрғоний ҳаёти ва ижоди”га бағишланган телекўрсатувнинг дастури тақдим этилди. 

   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Оқдарё туман муассасининг раҳбари Ойгул Маматова.