Оқдарё ижодкорлари
“Навниҳол” да ўйғониш фасли
“Оқдарё овози” туман газетасининг қошида устоз шоирларимиз томонидан ташкил этилган “Навниҳол” ижодий клуби 1970 йилдан буён ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. Ҳар бир ойнинг охирги жума кунида ўтказиладиган Оқдарё ижодкорларининг анъанавий мушоираси ватанимиз бўйлаб янграётган Янги Ўзбекистон оҳангларига мос, кундан- кун янги ижод, янги номлар билан ўйғонмоқда, шоирлар, адиблар давраси кенгаймоқда. Жорий йилнинг 26-феврал куни туман ахборот кутубхона марказида ўтказилган адабий кеча юқоридаги фикрларимизнинг ойдин намунаси бўлди. Шеърият кечасида жаҳон адабиёти намоёндаларининг асарларидан намуналар, Ўзбекистон адабий муҳитидаги энг муҳим янгиликлар ҳамда президент фармони асосида амалга оширилиётган ҳар бир мактабга бириктирилаётган ижодкорлар – маданий- ижодий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг асосий вазифалари, мазмун моҳияти тўғрисида қизғин ижодий суҳбатлар бўли ўтди. Наврўз Ҳасановнинг ёзувчи Antuan de Sent-Ekzyuperi қаламига мансуб “Кичик шоҳзода” асари тўғрисидаги таҳлилий маълумотлари тадбир қатнашчиларининг алоҳида эътиборини жалб этди. Жаҳон адабиёти намоёндаларининг асарларини ўқиб, ўрганиш барча ижодкор учун дунё адабиёти саҳнига чиқишдек буюк орзуларининг бирдан-бир имконияти эканлиги тўғрисида мулоҳазалар юртилди.
“Ижодий клубимиз аъзоларининг ижодий тажрибалари кундан-кун ошиб , маҳоратлари шеърдан-шеърга улғаймоқда – дейди Фарҳод Рўзиев,- ижодкорларимизнинг аксарияти умумтаълим мактабларининг маданий-ижодий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига таклиф этилиши келажакда ижодкорларимизнинг ўсиб келаётган истеъдодли ёш авлодини тарбиялаш ҳамда туманимиз адабий муҳитининг мукаммал тараққиётини таъминлашда асосий замин бўлиб қолади.
Мушоирада ватан, она, бахт ва баҳор, болалик соғинчлари, ёшлик мавзуларида шеърлар ўқилди. Ёш ижодкорларимиздан Моҳинур, Кўҳинур Исомиддтновалар, Озода Қурбонмуродова, Тўлғаной Гадоева, Умида Шариповаларнинг шеърлари устоз шоирларимиз томонидан олқишланди. Шаҳноза Расулова, Меҳрибон Ҳақбердиевалар адабий-ижодий баҳсларда фаол иштирок этдилар. Феруза Нурмуродова ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб, севги ва садоқат, баҳор соғинчлари тўғрисидаги шеърларидан намуналар ўқиб берди. Мушоира даврасида туманимизнинг таниқли ижодкори Аслиддин Файзиевнинг шеърлари алоҳида олқиш ва эҳтиромга сазовор бўлди. Мушоира сўнгида келгуси ойда бўлиб ўтадиган машғулотнинг режалари тузилди, Наврўз тадбирлари белгиланди.
Дарҳақиқат, “Навниҳол“ ижодкорларининг қалби, қалами баҳор нафасига монанд ўйғонмоқда, янграмоқда. Ижодингизга барака, Оқдарё ижодкорлари!
Ойгул Маматова

Оқдарё ижодкорлари
- 03 мар, 13:21

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38

Самарқанд мушоираси
- 16 янв, 10:31

Оқдарё ижодкорлари
- 30 дек, 11:55

“НАВНИҲОЛ”да қалами чархланганлар
- 23 окт, 12:18