ЎЗ КАСБИНИНГ ФИДОЙИСИ

- Болалигимдан шифокорлик касбига қизиққанлигим сабабли ўз касбимдан ҳамиша фахрланаман, - дейди Ўткир Бекназаров. - Шифокорлик нафақат билим талаб қилади, балки худо берган қобилият, шунингдек, ўз касбини ҳурмат қилиш, бемор билан хушмуомалада бўлишликни ҳам талаб қилади, деб биламан. Негаки, ширинсўзлик ҳам беморга катта малҳамдир. Дард билан курашаётган беморга аввало умид беришда унга хушмуомалалик билан муносабатда бўлиш беморнинг соғлигини тиклашда муҳим қадам эканлигини тажрибамдан кўп бор кузатдим ва бунга доимо амал қиламан.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимизда 12 ноябрь - "Тиббиёт ходимлари куни" байрами сифатида кенг нишонланади. Фурсатдан фойдаланиб, тумандаги барча саломатлик посбонларини касб байрамлари билан чин юракдан қутлайман.
Ўз ўрнида биз ҳам инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлашдек олийжаноб ишга бутун умрини бағишлаётган туманимизнинг барча шифокорларига узоқ умр, оилаларига эса тинчлик ва хотиржамлик тилаб қоламиз.
Суннатулло ИБРАГИМОВ.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00