Туманимиз учун манфаатли бўлган меморандум имзоланди

Яқинда Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов ҳамда ҳокимлик вакиллари ва тадбиркорлардан иборат туман делегацияси туманга янги инвестицияларни жалб этиш ва ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Хитой давлатида бўлиб қайтди.

Туманимиз вакиллари Хитойнинг "Хинжанг Шенгши Жинфенг Сеед Индустрй Cо., Лтд" корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Бунда уруғчилик, замонавий лаборатория ва пахта навларини яратиш бўйича тажрибалар ўрганилиб, керакли маълумотлар алмашинилди. Корхона ва туман хокимлиги ўртасида Оқдарё туманида ҳам ҳосилдорлиги юқори бўлган чигит уруғини тайёрлаш ва замонавий лаборатория ташкил этиш бўйича дастлабки Меморандум имзоланди.


Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.