УСТОЗЛАР ЁДИ

УСТОЗЛАР ЁДИ
Газета тарихида иқтидорли журналист ва шоир Рустам Аминовнинг муносиб ўрни бор. Кўп йиллар давомида масъул котиб лавозимида фаолият кўрсатган бу фидойи инсон ўнлаб шогирдлар тайёрлади. Унинг бир қатор насрий ва назмга алоқадор ки-тоблари нашр этилган.

Газета муҳаррири Йўлчи Муҳаммадиев ва муҳаррир ўринбосари Абдумурод Рўзиев газетанинг янги сонини макет қилаётган пайт. Сурат 1991 йилнинг ноябрь ойида олинган.


Искандар Қурбонов ўтган асрнинг 60-йилларида газетада фаолият кўр-сатиб, ўзининг танқидий-таҳлилий чиқишлари билан эл ўртасида ҳурмат қозонган.

Рашид Ашуров асли касби педагог бўлишига қарамасдан, қарийб бир умр матбуотда фаолият кўрсатди. Кўп йиллар давомида газетамизда бў-лим мудири сифатида кўплаб ёшларга устозлик қилди.
Газетамизда кўп йиллар сураткаш сифатида фаолият кўрсатган Абдураззоқ Эгамқуловни тумандошларимиз фидойи инсон сифатида хотирлайдилар.


Оқдарё журналистикасида ўзига хос мактаб яратган Суръат Ориповнинг номини мамлакатимизда яхши билишади.   Янгиқўрғонда туғилиб, кўп йиллар вилоят газетасида фаолият кўрсатган иқтидорли шоирнинг Оқдарёда ўнлаб, юзлаб шогирдлари бор.