Сессияда МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
29 август куни халқ депутатлари туман Кенгашининг 110-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Шерзод Қудратов бошқариб борди. Сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг кўча номлари кўрсатилган хариталарини тасдиқлаш ва маҳалла идорасига ўрнатиш тўғрисида;
2. Туманда қайта хатлов натижасида аниқланган 174 та номсиз кўчаларни номлаш тўғрисида;
3. Туман ҳудудида "Жамоат парки" ва "Ҳокимлик боғи"ни ташкил этиш тўғрисида;
4. "Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисидаги Самарқанд вилояти ҳокимининг 2024 йил 4 мартдаги 54-7-0-Қ/24-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳудудий дастури"нинг 2-илова 7-бандида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан "Юксалиш" ҳаракати Самарқанд вилояти бўлинмасининг ахбороти ҳақида;
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида;
7. Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил I чорагида ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан ва туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил II чорагида даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирлар ва ажратиладиган маблағлар тўғрисида;
8. Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан депутатларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга оид масалани кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида;
9. Бошқа масалалар.
Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз.
Сессия КАМЧИЛИКЛАР ОЧИҚЧАСИГА АЙТИЛДИ, АММО...
- 02 дек, 11:50
Депутатлар халқ орасида
- 04 мар, 12:06
Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30