Матбуот анжуманлари

  Бугун “Оқдарё овози”газетаси таҳририятида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Элёр Жамилов ва тегишли масъуллар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида дастлаб мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар ва бу борадаги айрим муаммолар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида бўлимнинг мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси бош методисти Феруза Ҳомидова батафсил маълумот берди:

   - Бугунги кунда туманда 3-7 ёшли болалар 15.617 нафарни ташкил этиб,  2025 йил     1 апрель ҳолатига тумандаги мавжуд 199 та мактабгача таълим ташкилотларига 12.805 нафар бола қамраб олинган бўлиб, қамров  82 фоизга етди. 

   Маълумки, бугунги кунда халқ таълими соҳасини ривожлантириш, айниқса, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш масаласи долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада эса албатта мактаб раҳбарларининг, фан ўқитувчиларининг билим даражасини замон талаблари даражасида ошириш муҳим аҳамият касб этади. Негаки, мактабда ўқув-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш билимли кадрларга боғлиқ эканлиги айни ҳақиқатдир. Бу борада олиб борилаётган ишлар ва айрим муаммолар ҳақида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлим мудири Элёр Жалилов журналистларга батафсил маълумот берди.

  Қизиқарли баҳс-мунозаралар билан ўтган матбуот анжуманида соҳа вакиллари журналистлар томонидан берилган барча саволларга жавоб беришди.

                                  Ўз мухбиримиз.