ЮЗ ЁШЛИ ОТАХОН ХОНАДОНИДА

Яқинда Мустақиллик маҳалласи, Исломобод кўчаси, 7-уйда истиқомат қилувчи Тошпўлат бобо Очилов ўзининг бир асрлик ёшини қарши олди. Тошпўлат бобо 1925 йилнинг 10 апрел куни туманимизда туғилган бўлиб, иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида самарали хизмат қилган. Шундан сўнг меҳнат фаолиятини ҳунармандчиликка бахшида этиб, турли хил шаклда ясаган безакли сандиқлари билан элнинг дуосига эришди.
Туман "Нуронийлар" жамғармаси ва "Оқдарё овози" газетаси таҳририяти Тошпўлат бобонинг юз ёшга кирганлиги муносабати билан у кишининг хонадонига ташриф буюриб, табаррук 100 ёшини қаршилаётган отахонга соғлик-саломатлик тилашди ҳамда совға-саломлар ҳадя қилиши.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, улуғ ёшли отахоннинг мазмунли умр кечиришида унинг ягона қизи Дилором Очилованинг номини алоҳида тилга олиш зарур. Чунки, унинг отасига кўрсатаётган хизмати ва ғамхўрликлари катта бўлмоқда. Қизининг ўз отасига кўрсатаётган бундай меҳрибончилигини айрим фарзандларга намуна қилиб кўрсатсак арзийди.
Отахоннинг қизи Дилором Очилованинг ҳам тўрт нафар фарзандлари бўлиб, уларнинг барчаси олийгоҳларда таълим олишаётганлиги диққатга сазовордир. Ўғли Шуҳратжон Самарқанд туманидаги тез тиббий ёрдам бўлимида фаолият юритиш билан бирга ўзининг бўш вақтларида бобосидан ўрганган ҳунармандчилик - сандиқ ясаш тури билан шуғулланиб келмоқда.
Мухтасар қилиб айтганда, ҳар сўзи пурмаънога эга пиру бадавлат отахон ўзининг бир нафар фарзанди, 4 нафар набиралари ҳамда 4 нафар чеваралари қуршовида бахтли ва фаровон умргузаронлик қилаётир.
Фурсатдан фойдаланиб, юз ёшга кирган Тошпўлат бобо Очиловга узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз.
Суннатулло ИБРАГИМОВ.

ҲАЁТДАН ШУКРОНА ҚИЛИБ ЯШАШ КЕРАК
- 12 ноя, 15:49

Оқдарё бахшилари
- 25 мар, 15:06

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Фидоий инсонлар
- 21 дек, 10:54