Тоза ичимлик суви — соғлом жамият асоси

Сув — Ер юзидаги энг муҳим табиий ресурслардан бири ҳисобланади. Инсон ҳаёти, соғлиғи ва атроф-муҳит барқарорлиги тўғридан-тўғри ичимлик сув сифатига боғлиқ.Дунёдаги умумий сув ресурсларининг фақат 2–3% ичимликка яроқли бўлиб, унинг катта қисми музликларда тўпланган. Инсон фаолияти, иқлим ўзгариши ва аҳоли кўпайиши сабабли ичимлик сувига бўлган эҳтиёж йил сайин ортиб бормоқда. Шу сабабли сувни асраш, ундан оқилона фойдаланиш ва манбаларни муҳофаза қилиш ҳар бир мамлакат учун долзарб вазифадир.Сув ресурсларини оқилона бошқариш, тежамкор технологияларни жорий этиш ва аҳолида фойдаланиш маданиятини ошириш орқали келажак авлодлар учун тоза ва етарли сув манбаини сақлаб қолиш мумкин бўлади.
Ичимлик сув шаффоф, рангсиз, ҳидсиз ва таъмсиз бўлиши керак. Таркибида инсон саломатлигига зарарли бўлган бактериялар ва кимёвий моддалар бўлмаслиги лозим. Шу сабабли сув махсус тозалаш жараёнларидан ўтказилади.
Сув сифатини назорат қилиш ва унинг белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш сув олиш жойларида, сув таъминоти манбаларидан, сув таъминоти тармоғига киришдан олдин ва тарқатиш тармоғида амалга оширилади.
Ичимлик cув намуналарини олиш учун, улар жойлашган сув олиш иншоотлари, тоза сув резервуарлари, босим билан сув чиқадиган жойларда, сув тармоғига чиқарилишидан олдин ва тақсимловчи сув қувури тармоғидаги нуқталарнинг миқдори санитария кўрсатмалар бўйича ўрнатилади. Ичимлик сув тармоғидан сувнинг намуналарини танлаб олиш берк кўчалар ва тармоқнинг энг баланд участкаларидан асосий магистрал линиялардаги кўча сув олиш тармоқларида амалга оширилади.
Самарқанд вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал назорати инспекцияси,Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят бўйича ичимлик сув таъминоти ташкилоти тасарруфида бўлган шаҳар туманларда жойлашган сув иншоотлари ва аҳоли ҳонадонларидан ичимлик сув сифати бўйича таҳлиллар режа асосида олинмоқда.
2025-йилда ичимлик сув сифати бўйича жами 1 670 та таҳлил натижалари олинган.Шундан, сув сифати тахлил натижаларига кўра 58 та салбий холат яни сув таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви истеъмол қилиш учун яроқсизлиги аниқланган.
Аниқланган салбий холатлар бўйича инспекцияси томонидан бартараф қилиш ва аҳолини тоза, сифатли ичимлик сув билан таъминлаш бўйича белгиланган тартибда кўрсатмалар берилди ва тасир чоралари кўрилди.
Бугунги кунда дунёда тоза ичимлик сув танқислиги кучайиб бормоқда. Шунинг учун ҳар бир инсон сувдан оқилона фойдаланиши, уни исроф қилмаслиги жуда муҳим.Ичимлик сув — ҳаёт манбаи. Уни асраш, тоза сақлаш ва тежаб ишлатиш ҳар бир инсоннинг бурчидир.
Сардор ТОҒАЙМУРОДОВ.
Ичимлик сувини реализация қилиш ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш хизматларидан фойдаланишни назорат қилиш шўбаси бош мутахассиси
ЯНГИЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ
- 04 апр, 12:27
ГАЗДАН ЗАҲАРЛАНГАНДА БИРИНЧИ ЁРДАМ ҚАНДАЙ КЎРСАТИЛАДИ?
- 29 окт, 11:14
Саломатлик
- 21 янв, 14:51
Ис газидан эҳтиёт бўлинг!
- 27 ноя, 13:50




