МAРОҚЛИ ВA МAЗМУНЛИ ТAДБИР

Тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари иштирок этган ушбу тадбирда жажжи ўғил-қизларнинг бетакрор рақслари ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларнинг кўнглидан жой олди. Aйниқса, 30-мактабгача таълим ташкилотининг катта гуруҳ тарбияланувчилари Қўчқорова Шабнам, Шомуродова Шаҳина, Жўрақулова Муҳайёларнинг гуруҳ рақслари ва Нуриддинова Гузалойнинг "Товус" рақси барчанинг олқишига сазовор бўлди. Тадбир жуда ҳам мароқли ва мазмунли бўлиб ўтди.
Танлов сўнгида ғолиб МТТ тарбияланувчилари туман Мактабгача таълим ташкилоти томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Жажжи болажонлар ушбу тадбирдан жуда ҳам завқланиб, олам-олам таассурот олдилар.
Aлбатта, бундай тадбирларни тез-тез ташкил этиш болажонларнинг вақтини мазмунли ўтказиш билан бир қаторда уларнинг ҳар томонлама камол топишида муҳим аҳамият касб этади.
Шоҳиста БAҲРОМОВA,
30-МТТ тарбиячиси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Конституция байрами завқлари
- 11 дек, 15:22

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07