МЎЛ ҲОСИЛГА ЗАМИН ЯРАТИЛЯПТИ

Уста деҳқонлар азал-азалдан июль ғўза парваришида ҳал қилувчи ой эканлигини таъкидлаб келишган. Буни фермер хўжаликларимиз раҳбарлари доимо амалда қўллаб келишаяпти. Жорий йилда 5761 гектар майдонда ғўза парваришлаётган деҳқонларимиз зиммаларидаги берилган давлат режасини ошириб бажариш йўлида баракали тер тўкаяптилар. Айниқса, саратон ойида экинлар парваришига алоҳида эътибор берилиб, экин қатор ораларига сифатли ишлов берилиб, икки марта суғорилди. Культиваторлар ёрдамида минерал ва маҳаллий ўғитлар билан экинларнинг озиқлантирилганлиги ўз натижасини намоён этмоқда. Деҳқон меҳри ва сифатли парвариш туфайли ғўзалар кун-сайин кўкка бўй чўзиб, ҳосил нишоналари кўпайиб бормоқда.
Айниқса, бу борада "Оқдарё", "Қаҳрамон", "Кумушкент" ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликларида ғўза парвариши шу куннинг талаблари даражасида ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда, туманимиз пахтакорлари жорий йилда ҳам белгиланган давлат режасини ошириб бажариш йўлида куну тун тер тўкишмоқда.

Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид: