ЭНДИ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ҲАР КУНИ ТИНГЛАНАДИ

Жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммо ҳамда таклифларини ўрганиш мақсадида, Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов эндиликда ҳар куни(дам олиш кунларидан ташқари), соат 8-00дан, 10-00гача Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар мурожаатларини қабул қилмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокими Халқ қабулхонаси биносида сектор раҳбарлари ҳамда вилоят 4-сектор раҳбари Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Инагамов иштирокида 20 дан ортиқ фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатларини қабул қилди. Ҳар бир мурожаат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ижроси назоратга олинди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати