“Дўстбек Оқдарё” хусусий корхонасига журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди
25-август Оқдарё туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилаган пресс-турда Журналист ва блогерлар тумандаги “Дўстбек Оқдарё” хусусий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.Мазкур корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 38 минг тонна мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва 5 минг тонна томат пастаси ишлаб чиқаришни ташкил қилади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, корхонада Югаславия, Италия, Туркия давлатларидан келтирилган асбоб-ускуналар ўрнатилган бўлиб, уларда 86 нафар йигит-қизлар меҳнат қилишмоқда.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Мавзуга оид:
ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ
- 29 апр, 12:11
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10




