ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 27 апрель куни туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ПРЕСС-ТУР тадбирига  вилоятимиздан ташриф этган журналистлар, блогерларга туманимиздаги инвестицион лойиҳалар, аҳоли  бандлигини таъминлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кичик саноат зоналари фаолияти бўйича маълумотлар берилди.
Дастлаб ОАВ вакилллари Бошдархон ҳудудидаги "DARXON EKO" фермер хўжалигида ташкил этилаётган дам олиш маскани билан танишдилар. Сўнгра Бошдархон маҳалласидаги "UMIDJON ELITA" МЧЖнинг замонавий иссиқхонаси фаолияти билан танишишди.


Туманга уюштирилган Пресс-тур давомида журналист ва блогерларга "YUNUSJON AHLI" МЧЖ корхонаси таништирилди. Тадбиркор Фур-қат Абидов раҳбарлигидаги мазкур корхонада сояни қайта ишлаш фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган. Корхона Марказий Осиёда ягона бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 5000 тонна соя ёғи ва 6300 тонна соя оқсили ишлаб чиқаришни ташкил этади. Корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 94 миллиард 330 миллион  сўмни ташкил қилади.

Туманимизга уюштирилган навбатдаги Пресс-турдан сўнг туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов иштирокида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида биринчи чоракда  амалга оширилган ишлар, хусусан, тумандаги инвестицион лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кичик саноат зоналари фаолияти хусусида сўз юритилди. Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

Мавзуга оид: