Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 38 сессияси ўтказилди

30-август, Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
 Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов бошқариб борди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:
1. “Aёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”га киритилган аёллар, ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисидаги туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида;
2. Туман прокуратурасининг 2021-йил 6 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида туман прокурори Д.Кубаевнинг ҳисоботи ҳақида;
3. Оқдарё туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Н.Маматкаримовнинг ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш, инвестисия лойиҳаларини амалга ошириш ва кичик саноат зоналарида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботи тўғрисида;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020-йил 3-февралдаги ПФ–6155-сон Фармонини амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 184-банди ижросини таъминлаш юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи И.Бобобековнинг хисоботи ҳақида;
5. Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи Ж.Ўроқовнинг туманда 2030-йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳити муҳофаза қилиш концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати юзасидан ҳисоботи ҳақида.
Сессия йиғилишида кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди ва депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати