Навоийни мадҳ этган устозлар

27-умумий ўрта таълим мактабининг истеъдодли устозлари шогирдларига ўрнак бўлдилар.
Инсон психологияси ва мактаб педагогикасининг турли ҳил самарали услублари мавжуд. Энг натижадор тажриба - ўрнак ва намуна бўлишдир. Шогирдларингиз оғзаки ўргатганингиздан кўра, жонли кўрсатмангизни тез ва тўлиқ қабул қиладилар.
Таълимнинг ушбу  қоидасига амал қилган "ўзбекистон" маҳалласидаги 27-мактабнинг педагогик жамоаси ҳазрат Алишер Навоий бобомизнинг 581 йиллигига бағишланган ғазалхонлик бадиий кечасини ташкил этдилар ҳамда видеолавҳасини тайёрладилар. Тадбир ҳақидаги маълумот ва тасвирларни шогирдлар ва уларнинг ота-оналари аъзо бўлган телеграм гуруҳларига жойладилар.
Мактаб жамоасининг ушбу ташаббуси, ўзбек тилимизнинг асосчиси, жаҳон адабиёти ва шеъриятининг буюк даҳоси, мутафаккир   А.Навоий бобомизнинг ҳаёти ва ижодига бўлган меҳр-муҳаббати, нафақат, шогирдларнинг, барча маҳалламиз аҳолисининг олқишига, ҳурмат эҳтиромига мушарраф бўлди. Айниқса, ўқувчиларимизнинг устоз бобомиз ғазалларини инглиз тилида гўзал ифода билан ўқишлари барча муҳлисларни хурсанд этди. 
Ёш ҳамда ташаббускор устозларимиздан она тили ва адабиёт ўқитувчилари Нафиса Ширинбоева, Зарнигор Юсупова, Лола Жумабоева, француз тили ўқитувчиси Феруза Тўраева, инглиз тили ўқитувчиси Муборак Холмаматова, физика фани ўқитувчиси Наргиза Холмоновалар навоийхонлик кечасининг бадиий чиқишлари, саҳна кўринишларини тайёрлашда фаол иштирок этдилар. Мактабимизнинг иқтидорли аълочи ўқувчилари  8-«А» синфдан   Умида Собирова, Гулчеҳра Жаҳпарова, Жасмина Раҳматуллаева, 8-«Б» синф ўқувчиси Баҳор Лапасовалар инглиз тилида ифодали ғазал ўқиб ўз маҳорат ва билимларини намойиш этдилар.  Навоийхон устозларимиз маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Музаффар Муродов, ҳуқуқ фани ўқитувчиси Хуршид Баҳромов, физика фани ўқитувчиси Алишер Орипов, бошланғич синф ўқитувчиси Жамол Обидовлар Навоий ғазалларини алоҳида меҳр-эҳтиром билан ўқидилар. 
Навоийхонлик кечасининг гўзал ва мазмунли ташкил этилишида мактабимизнинг мусиқа фани ўқитувчиси Комила Қиличеванинг меҳнатини алоҳида таъкидлашимиз лозим. Мактабимиз  директори   устоз Манзура Абдураҳимова педагогик жамоамизда  ташкил этилаётган барча илмий-методик, маънавий-маърифий тадбирларимизда бош бўлиб, устозларимизнинг ташббусларини қўллаб-қувватлаб, рағбатларнтириб турганлигидан хурсандмиз. Мактабимизда, кутубхонамизда, ваҳоланки маҳалламизнинг ва ҳар бир оилада навоийхонлик кайфияти, лаҳзалари давом этмоқда. 
 Сожида Мавлонова,
27-мактабнинг ижодий-маданий 
масалалар бўйича тарғиботчиси.