Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг
хўжаликлар тоифалари бўйича тақсимланиши
Барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1659,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,7 фоизни ташкил қилди.
Чорвачилик. 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йирик шохли қорамоллар 101,4 фоизга (78967 бош), шу жумладан сигирлар 102,0 фоизга (30604 бош), қўй ва эчкилар 104,3 фоизга (36227 бош) ўсди. Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида йирик шохли қорамолларнинг улуши 89,5 фоизни, фермер хўжаликларида эса 10,3 фоизни, шу жумладан, сигирлар мос равишда 87,4 ва 12,5 фоизни, қўй ва эчкилар 86,1 ва 13,6 фоизни, отлар 84,8 ва 14,7 фоизни, паррандалар 33,9 ва 6,5 фоизни ташкил этди.
2020 йилнинг январь-декабрида барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазн ҳисобида 11002 тонна гўшт (2019 йилнинг январь-декабрга нисбатан 100,0 фоизга кўп), 63679 тонна сут (4,4 фоизга кўп), 77996 минг дона тухум (0,4 фоизга кўп) ишлаб чиқарилди.
С.АКРАМОВ,
туман статистика бўлими етакчи
мутахассиси.

Хоким мурожаати
- 29 дек, 11:58

ҚИШЛОҚ, ЎРМОН ВА БАЛИҚ ХЎЖАЛИГИ
- 15 окт, 11:54