Рамазон суҳбати... ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР

Қадр кечаси Рамазони шариф ойидаги ва Қуръони каримда мадҳ этилган энг қийматли кечадир. Ояти каримада: "Қадр кечаси минг ойдан хайрлидир" дейилган. Қуръони карим Расулуллоҳга шу кеча нозил бўла бошлади. Лайлатул қадрни Рамазони шарифнинг сўнгги 10 кунида ва тоқ кечаларидан излаш керак. Ҳадиси шарифларда айтиладики:
"Қадр кечасида бир марта Қадр сурасини ўқиш, Қуръони каримни хатм қилишдан ҳам савоблироқ. Бу кеча қўй соғиш муддатигача (жуда оз вақт) намоз ўқиш, ибодат қилиш, бир ой бўйи ҳар кечани ибодат билан ўтказишдан қимматлироқдир."
"Лайлатул қадрда бир марта Қадр сурасини ўқиш, бошқа вақтларда Қуръони каримни хатм қилишдан ҳам савоблироқдир. Бу кечада бир субҳаналлоҳ, бир алҳамдулиллоҳ, бир ла илаҳа иллаллоҳ айтиш, 700 минг тасбеҳ, таҳмид ва таҳлил айтишдан фазилатлироқдир. Бу кеча бир қўй соғимича муддат (жуда оз вақт) тоат-ибодат қилиш, бир ой бўйи бутун кечаларни тонггача ибодат билан ўтказишдан зиёда савобдир." (Тафсири Муғний)
"Тўрт кечанинг кундузи ҳам худди тунидек фазилатлидир. Аллоҳу таоло у кунларда дуо қилган одамнинг истагини рад этмайди, уларни мағфират қилади ва улар ушбу кунларда кўп эҳсонга ноил бўлади. Улар Қадр кечаси, Арафа кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси ва кунлари." (Дайламий)
Ушбу кечани иҳё (ибодат билан ўтказиш) учун илм ўрганиш, қазо намози ўқиш, илмиҳол, Қуръони карим ўқиш, дуо ва тавба қилиш, садақа бериш, мусулмонларни хурсанд қилиш ва савобларини ўлик-тирик барча мўминлар руҳига ҳадя қилиш керак.
"Ҳузур" тақвимидан олинди.

АЁЛ МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ, ҲАЁТ ДАВОМЧИСИ
- 03 окт, 13:06

Яхшиликка чақириш ЖОНИН БЕРСА БЕРСУН, ЛЕКИН...
- 22 июн, 15:52

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05