Давлат мулкини талон-торож қилган фирибгарлар

Кредит маблағларини ўзлаштириш мақсадида "Malika Eko Life" оилавий корхонаси билан "Tulkin Super Business" МЧЖ ўртасида 17.08.2020 йилда мўйна буюмларини ювиш ва кимёвий тозалаш ускуна ва жиҳозлар етказиб бериш бўйича 49-сонли шартнома ва 28.12.2020 йилдаги 15-сонли ҳисоб-фактурага асосан имтиёзли кредит маблағларини 03.09.2020 йилда 150 млн. сўм, 09.09.2020 йилда 50 млн. сўм, 11.09.2020 йилда 100 млн. сўм, 16.09.2020 йилда 200 млн. сўм, 18.09.2020 йилда 300 млн. сўмни "Tulkin Super Business" МЧЖ ҳисоб рақамига тўлов топшириқномалар асосида "кимёвий тозалаш ускуна ва жиҳозлар олиш учун тўлов" мазмунида кўчиришга эришиб, гўёки ўзларини қонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга оширгандек кўрсатишади.
Сохта тадбиркорлар ўзларининг жиноий режасига асосан аҳолига мўйна буюмларини ювиш ва кимёвий тозалаш хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил қилмасдан банк томонидан "Malika Eko Life" оилавий корхонасига ажратилган 800.000.000 сўм жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.
Судланувчи Турдиева Тожинор, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг "а" банди ва 228-моддаси 2-қисмининг "а,б" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчи Аннаев Мурод, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг "а" банди ва 228-моддаси 2-қисмининг "б" бандида назарда тутилган жиноятдарни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
А.ВАХАБОВ,
туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00