Шахсий фикр ҚИШЛОҚЛАРИМИЗ НОМИНИ ЎЗГАРТИРСА БЎЛАДИМИ?
Бор-йўқ сабаб шуки, қишлоқ қабристони дарвозасидаги "Турон" маҳалласига қарашли "Турон қабристони" ёзуви оғирлигидан қулай-қулай деб турган деворга турткидай бўлди.
Бу ёзув расмият талабларига риоя қилиниб, ҳашам билан ишланганлигига қараганда, шунчаки ёзув эмаслиги аниқ. Лекин "Турон қаб-ристони" Буюк Турон учун қабристон бўлиши бемаънилик ва бўлмағур гап.
Аслини айтганда, буларнинг барчаси маҳалла фуқаролар йиғинининг номи кимларгадир ёқмай қолганлиги ва уни ўзгартириш лозимлигидан бошланди. Ўшанда беш-олти киши иштирокидаги йиғилиш ўтказилиб, уларнинг фикрига қарши ўлароқ, маҳаллага "Турон" номи берилди. Ўзбек тилида бўлмаган ва тушуниши қийин бўлган, лекин айтилиши оҳангдор ва жарангдор бу географик атамага маҳалла аҳолиси ҳам шароит тақозоси билан кўникиб ва ўрганиб қолган эди.
Энди, қабристоннинг номи ҳам "Турон"га ўзгартирилганлиги устига-устак бўлди. Қишлоқ аҳолисининг маҳалла ва қабристон номларини ўзгартиришга бўлган уринишларга қарамасдан мана иккинчи йилдирки, қабристон ёзувидаги ёзув шундайлигича турибди.
Ўша пайтда, географик объектнинг номини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш, бу жараённи амалга ошириш тартиби ва муддатлари, географик объектларга ном бериш бўйича аҳолининг ташаббусларини илгари суриш ваколатлари кўзда тутилган Қонун мавжуд эмасдек, осонгина ўзгартирилди, қўйилди.
Қишлоқ қабристонининг асл номи "Шаҳидтепа"лигини кўпчилик билади. Шунга қарамасдан, айрим кишиларнинг маслаҳати ва йўл-йўриғи билан қилинган иш бу.
Қўшни қишлоқдан бир танишим ўз қишлоғининг номи мазмун жиҳатдан ҳеч нарсани англатмаслиги ҳақида афсус билан гапирди. Шундан кўринадики, одамлар ўз қишлоғи ва унинг тарихига қизиқиши билан бирга унинг учун қайғуради ҳам.
Маълумки, ҳар бир одамнинг ўй-хаёллари ва қилаётган иши унинг дунёқараши ва маънавиятига боғлиқ. Қадимдан ривоят бор. Уч киши тош йўнувчи хонақоҳ қураётган эди. Улардан сўрашди:
- Нима қилаяпсизлар?
- Тош ташияпмиз, - жавоб берди биринчиси.
- Пул ишлаяпмиз, - деди иккинчиси.
- Хонақоҳ қураяпмиз, - деди фахр-ифтихор билан учинчиси.
Ҳар учаласи ҳам яхши усталар бўлган. Лекин қилаётган ишига ва ҳаётга бўлган қарашлари ҳар хил эди.
Қизиқувчанлигимдан яқин атрофдаги номи ўзгартирилган қишлоқлар ёдимга тушаверади. Уларнинг номларини ўзгартиришда нималарга асосланганлигига эътибор қаратмасдан беихтиёр қизиқсиниб ўйлайман:
«Тошкент-Бухоро магистрал йўли ёқасида жойлашган "Қарқарали" қишлоғининг номи "Зарбдор"га ўзгартирилди. Натижада шу магис-трал йўл бўйлаб борганда тез-тез учраб турадиган "зарбдор"ларга яна бири қўшилди.
Манбаларда келтирилишича, қарқаралар лайлаксимонлар туркумининг оиласи. Бўйни, тумшуғи ва оёқлари узун ботқоқ қуши. Эндилик- да сув танқислиги сабабли қарқаралар кам учрайди.
Тасвирланишича, бошқаларидан алоҳида ажралиб турмайдиган бу қуш, кабутарлар каби тинчлик тимсоли эмас, унга турналарга бағишланганидек ҳайкал қўйилмаган, аммо қадимгилар қишлоққа унинг номини бекорга бермаган.
Қишлоқ номининг ўзгартирилишига нима сабаб бўлмасин, ҳар ҳолда қишлоқ аҳли азал-азалдан боболар қадрияти бўлган, кўникиб, ўрганиш бўлиб қолган "Қарқарали"сидан жудо бўлишди.
Дарвоқе, яқинда газеталарнинг бирида "Чумчуқли" маҳалласи тўғрисида мақола босилди. Гап мақоланинг нима ҳақидалигида эмас, гап маҳалланинг "Чумчуқли" деб номланишида кетмоқда.
"Ҳақиқатан, кўринишидан оддийгина қушча-ю, аммо жуда машҳур экан". (Чингиз Айтматов ибораси). Унинг машҳурлиги қаёққа қарамайлик, учиб-қўниб юрган чумчуқларга кўзимиз тушишида бўлса керак.
Қарқаралар эса биз томонларда энди учмай қўйган".
"Зарафшон" дарёсининг бўлиниш ирмоғи - Қорадарё ёқасидаги "Сарка" қишлоғининг номи "Мустақиллик" деб ўзгартирилди.
"Сарка" маҳаллий шевада умумий адабий тилдаги "Серка" сўзи ўрнида ишлатилади. "Серка" сўзининг луғавий маъноси қўпол (Бичилган эркак, эчки, ахта така, йўл бошловчи) бўлганлиги сабабли ўзгартирилгандир.
Фараз қилайлик, қадимда қишлоқ номи "Саркаш" бўлган бўлсин. "Саркаш" ва "Сарка" сўзлари ўзаро қиёсланганда охирги ҳарф билан фарқланади, яъни "ш" ҳарфи тушуриб қолдирилган. Асрлар давомида нотўғри талаффуз этилиши натижасида ўзбек тилида бўлмаган "Сарка" сўзига айланган бўлиши мумкин.
"Саркаш" сўзининг туб маъноси бўлган унча-мунчага бўй бермайдиган, итоат қилинмайдиган, итоатсиз, ўжар, қайсар, тихир каби таърифлар дарёга нисбатан кўпроқ берилади. Қишлоқ дарё бўйида жойлашганлиги ҳисобга олинса, унинг номи "Саркаш" бўлиши тахминий ва қиёсий бўлган тарихий ҳақиқатга яқин. Энди эса, дарёлар саркаш оқмай қўйган".
Мавриди келганда эслатиб ўтамиз. Ҳокимият бўлимларининг бири, «...ўзбек тилини ривожлантириш» ёки «...ўзбек тили тўғрисидаги Қонунга риоя қилинишини назорат қилиш» деб таъкидлаб номланганлигининг ўзи мутасаддиларни доимо ҳушёр тортишга чорлайди.
Энди, қандай бўлмасин, номлари ўзгартирилган қишлоқларнинг олдинги номлари ўчди. Шунингдек, юқоридаги каби кам тилга олинаётган сўзларнинг бора-бора йўқолиб боришига ҳам йўл қўйилиши мумкин.
Ўша кезларда қишлоқ оқсоқолларидан бири, қилинадиган ишдан инжилиб, бош тортмоқчи бўлган битта-яримтага мурожаат қилиб: "Сен қилмасанг, мен ҳам қилмасам, ким бу номаъ-қулчиликларни тузатади?" деган эди.
Қадриятларимизга қарата жонкуярлик билан айтилган бу гап, обдан ўйлаб кўрилса, оддий, лекин, катта мазмунга эга. Бу гаплар Нозим Ҳикматнинг русчадан ўзимча таржима қилганим, қуйидаги сатрларга ўхшаб кетади:
Ахир, шунда мен ёнмасам,
Агар сен ҳам ёнмасанг,
Агарда биз ҳаммамиз ёнмасак, -
Унда ким ёритади бу зимистонни?
Шундай ишлар борки, уларни амалга ошириш учун махсус тайёргарлик зарур. Атрофлича фикрлашиб, маслаҳатлашиб, хулоса чиқариш мумкин. Аммо шундай вазиятлар бўладики, қандайдир лаҳзалар ҳамма нарсани ҳал қилади. Шунга қарамасдан одам ўтган ҳаёт тажрибаси давомида қандай тайёрланган бўлса, ишни шундай амалга оширади. Масалан, манфаатпараст, фақат ўзини ўйлайдиган, ҳар бир сўзида ва ишида ўзини кўрсатмоқчи бўлганларда ўзини асраш ҳисси юқори. Бошқаларни ўйламасдан лаҳзаларда қилғиликни қилиб ўзини четга олади. Ор-номуси, ҳалол одамларда эса акси, ўз манфаатларидан кечиб бўлса ҳам бошқалар ғамини ейди.
Хуллас, қабристон дарвозасидаги ёзув қуёш нуридан рангги учиб, шамол тортқилаб қийшайтирган бўлса-да, ҳамон турибди.
Бу ёзувга бош қўшганлар ким бўлишидан қатъий назар, қилинган ишнинг биргина томонини яхшиликка йўйса бўлади. Зеро, у маҳалламиз номини ўзгартириши учун туртки бўлиб, сабабчи бўлди. Улар ҳам бор бўлсин!
Ниҳоят, қайта-қайта уринишлар ва югур-югурдан сўнг маҳалламиз ўзининг ичидан оқиб ўтувчи ариқ номига яъни "Арпаариқ" деб ўзгартириладиган бўлди.
Энди, дарвозадаги анови ёзувга келсак, у мабодо шундайлигича қолса, унинг ёнига "Арпаариқ ёқасидаги Шаҳидтепа қабристони" ёзувли лавжа ўрнатилса ажаб эмас.

Тўйчи ЭСАНОВ,
фахрий педагог.
Мавзуга оид:
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00
Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22