Янги йил илҳомлари

Л А Т И Ф А Л А Р

- Ҳа, ўртоқ, кайфиятинг йўқ?

- Эй, хотиним яна жанжал қиляпти.

- Нега?

- 5600 сўм пул ёш оилага бир кунга етмайди, дейди.

- Тежаб ишлатса етади.

- Мен ҳам шуни айтаман-да. У бўлса, нуқул бу пул бизга етмайди, сиз ҳам ишланг, деяверади.

**

- Салом, пул олмайдиган доктор!

- Ваалайкум ассалом, тузалмайдиган бемор!

                 ***

Бир одам врачнинг ёнига келиб дебди:

- Доктор, менга ёрдам беринг. Мен тушкунликка тушиб қолдим.

- Нима бўлди?

- Нарх-наво ошиб боряпти, кундан-кунга янги солиқ жорий қилинаяпти, мени эса пулим йўқ!

- Кечирасиз, сизга пул бера олмайман!

- Ўеч бўлмаганда, депрессиядан чиқиш учун арзонроқ бирор дори ёзиб бермайсизми?

- Мен сизга текин йўлини ўргатаман. Чуқур нафас олинг, чиқаринг. Яна такрорланг.

- Бу қандай ёрдам бериши мумкин?

Ҳаво бепуллигида тўйиб нафас олволинг...

                        ***

Бир қасамхўр инсон ҳар сафар яқин дўстидан пул қарз оларди-да, қайтармасди. Кунлардан бирида пул сўраб борганда дўсти қарз беришни хоҳламади.

Дунёда нечта қасам бўлса, ҳаммасини ичиб кўрди. Дўсти юмшай қолмади. Охири ўйлай-ўйлай, охирги қасамини ишга солди. Мана шу қасамига дўсти ишонди ва пул қарз берди.

Бу қандай қасам эканини биласизми?

Қасамхўр шундай қасам ичганди:

- Агар қарзимни қайтармасам коронавирусга учраб ўлай-й-й!

***

Қуён билан айиқ пул топиб олибди.

Айиқ:

- Кел, бир муштдан урамиз. Ким кўп тишларни синдирса, пул ўшаники.

Қуён рози бўлибди ва биринчи бўлиб мушт туширибди.

- Нечта?

- Бир, икки, уч...олтита.

Айиқни навбати келиб, бор кучини йиғиб қуёнга зарба берибди.

- Нечта?

- Тўйтта.

- Қанақасига тўртта?

- Чунки босқа тисим йўқ-да!


БОЛАЖОНЛАРГА  ТАДБИРКОР ТУҲФАСИ

Янги йил кириб кели-шига ҳам са-ноқли кунлар қолди. Байрам арафасида тадбиркор-ларнинг “Сизга совға”, “Қорбобо совғаси” каби байрам совғаларини улашиши яхши анъанага айланган. Худди шундай совға улашишдек хайрли ишлардан бири жорий йилнинг 23 декабрь куни 11-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда “Миёнқол” маҳалласидаги тадбиркор Қосимжон Рустамов ҳомийлиги асосида мактабнинг 1- синф ўқувчиларига янги йил совғалари туҳфа этилди. 

Тадбиркор томонидан тарқатилган байрам совғалари болажонлар учун қувонч бағишлади.

Мавзуга оид:
Адабиёт

Адабиёт

  • 24 ноя, 11:44