ЭЛ АРДОҒИДАГИ ШОИР

Ўтар қанча йиллар тўзони,

Юлдузлар кўз ёши самони,

Ўтар инсон яхши-ёмони,

Меҳр қолур, муҳаббат қолур...


Ҳа, ўзбекнинг ардоқли ва эрка шоири Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб юқоридаги сатрларни тўлқинланмасдан ўқиб бўлмайди. Шоир 47 йиллик қисқа умрини ўзбек шеъриятини инжу сатрлар билан бойитишга бағишлади. Ватан мавзусини ўзига хос услубда ҳадди аълосида, баланд пардаларда, халқона ифодада куйлади.

Ўтган душанба куни шоирнинг таваллуд куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Бу халқ шоирига бўлган чексиз эҳтиром белгисидир. Яқинда 24-умумтаълим мактабида ҳам машҳур санага бағишлаб адабий-бадиий тадбир ўтказилди. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Гулноз Негматова, Нодира Санақулова, Мадина Бойкалонова, Дилбар Муҳиддиновалар раҳбарлигида ўқувчилар М.Юсуф қаламига мансуб қўшиққа айланган шеърларини тинглаб,  рақсларга тушишди.

Мактабнинг ижодкор ўқувчилари шоирга бағишланган шеърларини ва шоир қаламига мансуб шеърларни ифодали ва таъсирли ўқиб йиғилганларни хушнуд қилди. Шоирнинг овози туширилган аудиолардан, слайдлардан ўқувчиларга тушунчалар берилди. Тадбир мактаб ўқувчиларида катта таъссурот қолдирди. Фаол иштирок этган ўқувчилар  мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Г.НЕГМАТОВА,

24-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Мавзуга оид: