Ёнғиндан эҳтиёт бўлинг!

Мутахассис маслаҳати   

ЁНҒИН СОДИР БЎЛГАНДА 

НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

Ҳар бир фуқаро ёнғин ёки ёнғин аломатларини, тутун, куйган ҳид, ҳароратни кўтарилиши ва бошқа ҳолатларни сезганда қуйидагиларни бажариши шарт:

- Телефон алоқаси орқали дарҳол  ёнғиндан қутқарув хизматларига хабар беришлари ва хабарда воқеа содир бўлган  манзил, ёнғин чиққан жой ва ўз исми шарифини айтиши керак: 

- Иложи борича инсонларни қутқариш, ёнғинни ўчириш ва моддий бойликларни сақлаб қолиш чораларини кўриши керак.

Ёнғин жойига етиб келган корхона раҳбари ёки бошқа мансабдор  шахснинг мажбуриятлари:

- Ёнғин хақидаги хабарни ёнғиндан қутқарув хизматларига  101 рақамига телефон қилиб такроран хабар бериб, тасдиқлаши ва юқори лавозимдаги  раҳбарлар, диспетчерлар, маскан бўйича жавобгар навбатчиларга маълум қилиши керак;

- Инсон ҳаёти учун хавф туғилган тақдирда, уларнинг мавжуд куч воситалари  ёрдамида қутқарув чораларини кўриш; 

- автоматик равишда ёнғин ўчириш мосламаларини, ёнғин хақида одамларга хабар бериш ва тутундан ҳимоялаш воситаларини ишга тушганлигини текшириш керак  ва хоналарда ёнғин тезда тарқалиши ҳамда тутун тўлмаслиги учун зарур бўлганда, электр энергиясини ўчириш, ёнғинга қарши ҳимоялаш мосламаларини ташқарига, юкларни ташишга мўлжалланган мосламалар, асбоб-ускуналарнинг иш фаолиятини тўхтатиш, хомашё, газ, буғ ва сув коммуникацияларни ёпиб қўйиш, ҳаво алмаштириш тизимини ва унга қўшни бўлган хоналарни ишини тўхтатиш ҳамда бошқа эҳтиёт чоралани кўриш керак.

Инсонлар яшайдиган биноларда: 

Давлат ёнғин хавфсизлик хизматининг рухсатисиз ётоқхоналар, уйларнинг инсонлар яшашига мўлжалланган хоналарнинг портлаш ва ёниш хавфига эга материаллар ишлатиладиган, сақланган омборхона ва устахоналарга мослаштириш ҳамда хоналарни лойиҳалаш меъёрида кўрсатилганидан бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.

Аҳоли яшаш жойларида 10 литргача енгил алангаланувчи,  ёнувчи суюқликларни 12 литргача ёнадиган газларни сақлаш рухсат этилади. Енгил ёнувчи ва ёнувчи суюқликларни бошқа ёнувчи газ баллонларни балкон ва хонанинг ичларида сақлаш тақиқланади. Ошхона ва бошқа плиталарнинг газ билан таъминлайдиган газли баллон сиғимлари (12 литр ҳажмдан юқори бўлса ) бинога кириш жойидан 5 метрдан кам бўлмаган масофада, деворнинг эшик ромлари ўрнатилмаган томонига ёнмайдиган материаллардан қурилган алоҳида хона ёки махсус қутига (яшикка) ўрнатилади. Яшикдаги баллонлар сони 3 тадан кўп бўлмаслиги керак. 

З.ХОЛМОНОВ,

туман ФВБП ва НБ инспектори, лейтенант.  


Мавзуга оид: