Спорт-шахмат

СПОРТ ТЎГАРАКЛАРИ ЁШЛАР ИХТИЁРИДА

Бугунги кунда туманимизда ёшларни спортга қамраб олишда кенг кўламдаги ислоҳотлар, амалий ишлар яққол кўзга ташланмоқда. Бу жараёнда туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари томонидан ҳар бир мактабларда спорт тўгараклари ташкил этилмоқда ҳамда спорт жиҳозлари билан таъминланмоқда. 

  Жорий йилнинг 26 январь куни тумандаги 28,29,51-умумтаълим мактабларида янги спорт тўгаракларининг очилишига бағишланган тадбирлар ҳамда мусобақалар ўтказилди. Дастлаб, 29-мактабда "Бадиий гимнастика" тўгарагининг очилиши бўлиб ўтди. Унда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори А.Пўлатов сўз олиб, тўгаракдаги барча шароит ва қулайликлар ўқувчи қизлар ихтиёрида эканлиги, бу спортнинг аҳамияти ҳақида тўхталди. 

Тадбир давомида ўқувчи қизлар ўртасида гимнастика бўйича мусобақалар ўтказилди.

Шунингдек, 51-мактабда "Шахмат" тўгарагининг очилиши ўтказилиб, унда сўз олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Ўрол Зиёев спортнинг шахмат тури кенг оммалашаётганлиги ва бу спорт билан шуғулланган ёшлар ақлан етук бўлишини таъкидлади. Бундан ташқари, 28-мактабда жойлашган спорт залида "Миллий кураш" тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. Маҳоратли мураббийлар бириктирилган ушбу кураш тўгарагида шуғулланиш истагида бўлган ёшлар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Мазкур тўгарак очилиши доирасида болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказилди. Мусобақа ташкилотчилари иштирокчиларга улкан омадлар тилашди.

Бир сўз билан айтганда, туманда ёшларни спорт билан қамраб олишдаги вазифалар тизимли равишда давом эттирилади.

Мавзуга оид: