Маънавий-маърифий ислоҳотлар ва баркамол инсон тарбияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5040-сонли Қарори ижроси бўйича Оқдарё туманида маънавий-маърифий соҳада ишлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.
2023 йил 22 декабрь куни Давлат раҳбари бошчилигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимининг 2023 йил 31 декабрдаги 07-01/125-сонли йиғилиш баёни ҳамда Оқдарё тумани ҳокимининг 2024 йил 3 январдаги 01-04-119-сонли "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" тадбирларини ўтказиш бўйича йиғилиш баёнлари тасдиқланди.
Дастурга асосан 2024 йилнинг 3-29 январь кунлари тумандаги 35 та маҳаллада уч босқичда жами 100 га тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларни юқори савияда ўтказиш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида малакали тарғиботчилар, таниқли маданият ва санъат намоёндалари, шоир ва ёзувчилар, имом-хатиблар, нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳлари иштирок этдилар.
Тумандаги барча корхона ва ташкилотлар кесимида ҳафтада бир маротаба режа-график асосида "Маънавият соат"лари ўтказилиб келинмоқда.
Бугунги кунда туманимизда Миллий қадриятларни янада ривожлантириш борасида маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича тумандаги барча маҳаллаларда "Маҳаллада дув-дув гап" тадбирлари ташкил қилинди. Ҳудудларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида 2024 йил -"Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили", "Аввал - инсон, кейин - жамият ва давлат", "Янги Ўзбекистон - инсон қадри устувор бўлган давлатдир", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!", "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз", "Маънавият фестивали" каби туркум мавзуларда тадбирлар ўтказилди.
Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида "Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий" тамойили асосида туманимизда жойлашган Тошкент аграр университети Самарқанд филиалининг 35 та профессор-ўқитувчилари 35 та маҳаллага бириктирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ишларини "маҳаллабай" тарзда ташкил этилиб келинмоқда.
Миллий либослар миллий қадриятлар намоёндасидир. Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида "Бувижоним кийган либослар" ҳамда "Миллий либос - маънавият кўзгуси" номли маърифий тадбир ва миллий либослар кўргазмаси ўтказилди.
Медиа маҳсулотлар орқали маънавий-маърифий тарбияни янада кучайтириш мақсадида "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили", "Биз коррупцияга қаршимиз", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!", "Маънавият фестивали", "Байроғим - фахрим, ғурурим" каби туркум мавзуларда медиа маҳсулотлари тайёрланди.
Туман бўлинмасининг телеграм ижтимоий тармоғида ҳттпс://т.ме/Оқдарё томчилари канали, Fasebook ижтимоий тармоғида "Оқдарё томчилари" расмий саҳифаси очилган.
Ёшларга кўмаклашиш ҳамда жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида "Ҳар бир нуроний ўн нафар ёшга мураббий" тамойили асосида тумандаги ҳар бир маҳалладан 10 нафардан тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларга бириктирилган 35 нафар нуронийлар ёшларга ўз ҳаёт тажрибалари асосида маънавий озуқа бериб келмоқда.
Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда диний ақидапарастлик ва экстремизмнинг бузғунчи ғояларидан огоҳ этишга қаратилган "Маънавият одам ва олам халоскори", "Ислом ақидапарастликни қоралайди", "Ёшлар экстремизм-га қарши", "Ислом терроризмга қарши" мавзуларида август-сентябрь ойларида режа-график асосида туманимиздаги 35 та маҳаллада тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилди. Тарғибот тадбирларида 5 мингдан ортиқ аҳоли қамраб олинди. Тумандаги маънавий-маърифий муҳитни ривожлантириш мақсадида таниқли шоир ва ёзувчилар иштирокида ижод кечалари ташкил этилиб келинмоқда.
Ҳудудий бўлим ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Оқдарё тумани Ахборот кутубхона марказида туманимиздаги ёзувчи ва шоирларнинг китоб тақдимотлари ташкил қилинди. Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси томонидан китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича брифинглар ташкил қилинди.
Туман Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан тумандаги умумтаълим мактабларидаги Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишлар бўйича бириктирилган ходимлар фаолияти ҳар чоракда мониторинг қилиниб, фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича семинарлар ташкил этилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни талаблари асосида тумандаги марказий кўчалар, аҳоли гавжум жойлар, бино ва иншоотлар ташқи қисмларида ижтимоий, сиёсий ва маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган шиорлар, буюк алломаларнинг ҳикматли сўзлари акс эттирилган тарғибот воситалари ҳамда ташқи реклама воситаларини тартибга солиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳар ҳафта тарғибот ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йил туманимизда "Бир бўлсак -ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида "Маънавият фестивали" тадбирлари ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" деган эзгу ғоя асосида туманимиздаги барча маҳаллалар кесимида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, тадбирларда 10 мингдан ортиқ аҳоли қамраб олинди.
Китоб мутолааси ва ўқишга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида "Ҳар бир оилага маърифат улашиб" ҳамда "Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан", "Йўл-йўлакай китоб ўқиймиз" лойиҳалари асосида чекка ҳудудлар ва умумтаълим мактабларида китобхонлик акциялари ҳамда "Ёш китобхон", "Ёш китобхон оила" танловлари мунтазам ташкил этилмоқда.
Диёра ЮСУПОВА,
Республика Маънавият ва
маърифат маркази
туман бўлинмаси раҳбари.
Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30
Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38
махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36
Қарорлар
- 23 ноя, 15:07



