УРУҒЛИК ҒАЛЛАНИ ФЕРМЕРНИНГ ЎЗИ ТАНЛАСА БЎЛМАЙДИМИ?

- Нима қилиш керак, - дея фермерга савол бердим.
- Бунинг учун уруғни фермернинг ўзи танлаши лозим. Негаки агар деҳқон юқори ҳосил олишни мақсад қилган бўлса саралаб сифатли уруғ танлайди. Ҳеч бўлмаганда дон топшириш пайтида уруғлик донни ўзи етиштирган ҳосилдан олиб қолиши мумкин. Бунинг учун юқоридан рухсат керак. Ҳозирги пайтда эса бизга уруғлик деб берилаётган доннинг ҳаммасини сифатли бўлишига ишониш қийин. Ғалла майдонларида ҳар хил бегона ўсимликлар ва касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бу ҳақда раҳбарларга айтганмиз, лекин натижа бўлмаяпти.
Айнан шу масала бўйича ўнлаб фермерлар билан суҳбатлашдим. Улар ҳам уруғлик танлашни фермернинг ўзига қўйиб бериш лозимлигини, бу йўл эса ўзини юз фоиз оқлашини таъкидлашди.
Демак уруғлик масаласи ҳали ўз ечимини топмаган. Шундай экан, бу борада қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги масъуллар жиддий ўйлаб кўришлари, фермерларнинг дардига ҳам қулоқ солишлари керак эмасми? Ахир деҳқончиликда таваккалчилик ўзини оқламаслигини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди-ку.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00