КЕЛАЖАК САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар ҳар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми ҳисобланади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш орқали тўпланади. Улар нафақат республика, балки ер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.
БМТ дунё мамлакатларига фуқаролар билан юзага келадиган бир қатор ижтимоий муаммоларнинг ечимини ҳамда иқтисодий кўрсаткичларнинг демографик кўрсаткичлар билан мутоносиб равишда ўсиб боришини таъминлаш учун ҳар ўн йилда камида бир маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни тавсия этади. Афсуски, юртимизда мустақилликдан кейин кенг кўламда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмаган. Шу боис мамлакатимизда илк бор 2023 йилда ўтказилиши кўзда тутилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига айни пайтда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Аҳолини рўйхатга олиш мамлакат ҳудудида миллати, элатидан қатъий назар барча инсонларни бирлаштирадиган умуммиллий тадбир бўлиб, унинг ўтказилшидан барчамиз, сиёсий қарашларимиз ва ижтимоий мавқеимиздан қатъий назар бирдек манфаатдормиз. Боиси, мазкур улкан ижтимоий тадбир орқали биринчи навбатда жами аҳолининг сони (2021 йил 1 январ ҳолатига респулика аҳоилси 34.5 миллион ташкил этган), фуқаролиги, никоҳ ҳолати яъни расмий никоҳ, норасмий никоҳ ёки эрта никоҳ, одамларимизнинг таълим даржаси (ўрта, ўрта махсус ёки олий), яшаш учун даромад манбалари, уйсизлар сони, хонадонларнинг яшаш шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар бўйича бугунги кунда етарлича бўлмаган маълумотлар базаси шакллантирилади. Шахарча, маҳалла, қишлоқ ва овуллар сони ҳамда уларнинг чегаралари, турар жойлар сони, улардаги мавжуд шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади.
Мавзуга оид: