ДОИМО ҚАЛБИМИЗДА ЯШАЙДИ

Кўнгилларга соғинч ҳиссини солиб кетган ҳамкасбимиз Шаҳодат Тўрақулова 2020 йилнинг 9 июль куни кутилмаганда орамиздан кетди. Мана икки йилдирки, ҳанузгача унинг сиймоси кўз-ўнгимизда. 46-умумий ўрта таълим мактаби жамоасида Шаҳодат Тўрақулованинг ўрни бўлакча эди. Фидойи устоз ўқувчиларни ўз фарзандидек ардоқлар, ёш ўқитувчиларимиздан ўз ёрдамини аямасди. Ўз касбини сидқидилдан севган Шаҳодат Тўрақулова 30 йил таълим соҳасида хизмат қилди ва жамоамизнинг фахрли аъзосига айланди. 30 йил айтишга осондек туюлади, лекин у ўзининг бутун умрини халқимизнинг фарзандларига таълим-тарбия беришга бахшида этди. Мактаб, туман миқёсидаги барча тадбирларда, фан олимпиадаларида фаол иштирок этди. Жамоа ўртасида ҳам фидойи педагог, меҳрибон ва самимий дўст сифатида ҳурмат-эътибор қозонди. Мана шундай кунларда Шаҳодат Тўрақулованинг порлоқ хотираси учун дуога қўл очар эканмиз, шу лаҳзада кимё хонасининг эшиги очилиб, чеҳрасида табассум билан ёнимизга чиқиб келадигандай туюлаверади. Ҳали ҳамон синф хоналарининг ҳар битта бурчагида унинг сўзлари ҳанузгача янграб турибди, мактаб ҳовлисида унинг излари муҳрланиб қолгандек, унинг сиймоси қалбимиздадир.
Ҳамкасбимиз, фидойи устоз Шаҳодат Тўрақулованинг порлоқ хотираси қалбимизда мангу яшайди.
46-мактаб жамоаси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Навоийни ўрганамиз
- 19 фев, 14:44