ҲАР НАФАСДА УЙҒОҚ САНЪАТКОР

Инсоннинг умри қанча яшагани билан эмас, балки қандай яшагани билан ўлчанади. Баҳодир Тожиев ҳам ана шундай элнинг ҳурматига сазовор бўлган ёш санъаткор эди. У 1986 йилнинг 7 май куни Истиқлол маҳалласининг Тангиравот қишлоғида туғилганди. Яқинда оғир хасталик туфайли бу ёруғ оламни тарк этди. Соҳирнафас хонанда умрининг сўнгги кунларида худди ўзи сезгандек шошиб елиб юрди. Янгидан-янги қўшиқлар устида ишлаётганди. "Она сени унутганим рост", "Ҳовли" сингари қўшиқлари элга манзур бўлди. Баҳодир Тожиев туманда ўтказиладиган тадбир ва байрамларда фаол қатнашар, масъулиятни юракдан ҳис этар, берилган вазифани тўла-тўкис бажариш учун тиниб тинчимас ҳамда ўз устида мунтазам ишлашни хуш кўрар эди. Ҳа, у қисқа умр кўрди. Лекин унинг ибратли ҳаёт йўли ҳар нафасда уйғоқдек албатта. Санъаткорнинг қўшиқлари эса шогирдлари ва дўстлари томонидан ҳамиша куйланишига ишонамиз. Баҳодир Тожиевнинг порлоқ хотираси тумандошларимиз қалбида мангу яшайди. 
Суннатулло Ибрагимов.
Мавзуга оид: