МУСТАҚИЛЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ
Азалдан халқимиз олтину тиллолар учун эмас, эрки учун курашган халқ. Машраб бобомиз "Дили тиғи ситамдан пора бўлган халқни кўрдим, Тани дарду аламдин ёра бўлган халқни кўрдим, Кўзи вақти саҳар сайёра бўлган халқни кўрдим" деб ёзган бўлса, Жаҳон отин Увайсий момомиз "Замона кулфатидин бу кўнгил доғ ўлди, доғ ўлди" деб зорланиб, анор доналари каби гумбаз ичида нолон ва эрксиз ўтирган қизлар тимсолида инсон эркининг қийматини англатиб ўтиб кетганлар. Қатағон қурбонлари бўлган, айни йигитликнинг ўт паллаларида тафаккур ва қалб ҳурлигининг ёрқин намуналарини яратган Қодирий, Чўлпон, Усмон Носир ва бошқа маърифатпарварларимиз ҳам мана шу халқнинг эрки учун курашиб, шу йўлда жоннисор бўлиб кетдилар.
Мустақиллик энг аввало тинчликни кафолатлади, инсон ҳуқуқлари дахлсизлигини таъминлади, фуқароларимиз саломатлиги ва фаровон ҳаёти билан боғлиқ ҳолатларни яхшилашимизга имкон яратди! Мустақиллик тилимизга давлат мақомини берди, тилимизни бийрон қилди! Мустақиллик бизга бирлашиб, халқ бўлиб юксалсак, юқорида саналган фожиаларни қайта юз бермаслигига кафолат берди! Инсон ҳуқуқи ва халқнинг иродаси олий қадрият эканини англатди ва англатмоқда!
Қодирий бобомиз айтганларидек, мозийга назар ташлаб туриш шунинг учун ҳам хайрлики, ким эканингни, қайси оловлардан ўтиб келганингни, қандай халқнинг фарзанди эка-нингни ва аждодларинг нечоғли буюк бўлгани ва муносиб яшаб ўтганини англайсан одам. Юқоридаги каби фожиаларни халқимиз кўп бор бошидан ўтказди, санасак сон етмайди, ёзсак қалам ҳам адо бўлади.
Мустақиллик декларациясининг юзага келиши, қабул қилиниши, мустақил Ўз-бекистоннинг бош қомуси - Конституциянинг тайёрланиши ва тасдиқланиши, Истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар, янгиланишлар барча юртдошларимизни қувонтиради. Айниқса, бугунги кунда сўз эркинлиги, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, одамга одамдек яшаш имконини яратиш, бунёдкорлик, ободончилик, ижодкорга эҳтиром, адабиётга ҳомийлик каби янги муносабатлар одамда яшамоққа, ҳаётга ва Ватанга бўлган муҳаббатни, гўзал иштиёқни жўштирмоқда.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотлар натижасида одамларнинг ҳаёт даражасини кўтариш билан бир қаторда адабиёт орқали халқ маънавиятини юксалтириш, оилавий китоб ўқиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш, ёшларни маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятига, китоб мутолааси маданиятига бўлган эътиборни кучайтириш ғоясига жуда кенг ўрин берилмоқда. Ростдан ҳам, ахир қайси миллат адабиётсиз ривожлана олади?!
Қисқа муддат ичида адабий ҳаётимизда шу қадар кўп янгиланиш ва воқеалар юз бердики, уларни кузатиб ўзингни кундан-кун яна ҳам баланд учаётган қушдек ҳис қиласан одам. Миллий боғимизда шоирлар хиёбонининг ташкил этилиши, туркманнинг булбул шоири Мах- тумқули ҳайкалининг ўрнатилиши, ўзбекнинг икки улуғ шоири Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов номларининг абадийлаштирилиши ғоятда қувонарли.
Бугунги кунда адабий ва ижтимоий ҳаётимиздаги оламшумул янгиликлар қаторида телеэкранларимизда барча соҳаларнинг муаммолари очиқ айтилмоқда. Ҳокимият вакиллари оддий халққа яқинлаштирилди, юртдошларимиз билан ҳокимликлар ўртасида аллақачонлар узоқлашиб кетган масофалар қисқартирилиб, лавозим эгалари халқ ичига бормоқда. Халқни тингламоқда, юрагига қулоқ тутмоқда. Мустақиллик дегани ҳам аслида халқнинг юрак уришини худди табиб каби англаш, унга малҳам бўлиш деганидир!
Кундан кунга юксалиб, тараққий этиб бораётган озод ва обод Ватанимизни бугун дунё танимоқда, тан олмоқда. Турли соҳаларда Ватанимиз эришаётган ютуқлар юртдошларимизнинг ҳамжиҳатлиги, халқимизнинг бунёдкорлик борасидаги меҳнатлари ва албатта, муҳтарам Юртбошимизнинг олиб бораётган одилона сиёсати маҳсулидир. Айниқса, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида ҳар қанча гапирсак камлик қилади. Ёшларимиз таълим, спорт, санъат, қўйингки, барча соҳаларда эришаётган юксак марралар ана шу эътибор ва ғамхўрликнинг самарасидир.
Дунёда турли манфаатлар, ғоялар кураши авж олган бугунги мураккаб бир даврда ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг тинчлигини сақлаш, равнақи йўлида астойдил меҳнат қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Зеро, ватанимиз бизнинг ғуруримиз, фахримиз, ҳаётимиз мазмунидир.

Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид:
ЯНГИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИНГ УЛКАН НАМОЯНДАСИ
- 23 июл, 13:51
Мустақиллигимиз фидойилари
- 15 июл, 11:57
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00