ШУКРОНАЛИК ҲИССИ БИЛАН ЯШАЙЛИК

Бугунги шодиёна ва бахтиёр кунларимиз, фаровон ҳаётимиз учун фидокорлик ва шижоат билан барча соҳаларда ислоҳотлар олиб бораёт-ган, шароитлар яратаётган муҳтарам Президентимиз она Ватанимиз бахт-саодати учун соғ- саломат, омон бўлсинлар. Президентимизга муносиб издош ва илмли, салоҳиятли, камтарин раҳбар, вилоят ҳокими Эркинжон Оқбўтаевични ҳам яратган эгам ўз паноҳида асрасин. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги ободонлаштириш  ишларини, кутубхона, мактаблар, спорт майдончалари, тикувчилик фабрикалари, савдо комплекси ва бошқа бир-биридан замонавий биноларнинг очилишида иштирок этиб, оддий фуқаро сифатида шундай тинч, осмони мусаффо, фарзандлари бахтиёр юрт фарзанди бўлганимдан ғурурландим. Ҳамма қатори бу бунёдкорлик ишларини кўриб фахрланиш ҳиссини туйдим. Бунинг замирида давлатимиз раҳбарининг узоқни кўра олишлари, оқилона, адолатли сиёсатлари ва вилоятимиз ҳокими Эркинжон Оқбўтаевични заҳматли меҳнатлари турибди. Бу бино-иншоотлар ватанимизнинг келажаги бўлмиш ёшларимиз учун хизмат қилади. Дунёнинг турли нуқталарида рўй бераётган урушлар, турли хилдаги офатлар, бахтсиз ҳодисалар бўлаётган бир пайтда, бу осойишта ҳаётимизга  шукроналик ҳисси билан яшайлик, азиз ватандошлар!
Бахтигул АСРОРОВА.