Жиноят ва жазо ФИРИБГАРЛИКНИНГ ПАЙИ ҚИРҚИЛДИ

Бундан ташқари, судланувчи Ботиров Солижон ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзгани ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Иштихон тумани, "Чақар" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.Ў.ни ишончига кириб, 2022 йил апрель ойининг охирларида 5.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, уни хорижий давлатга ишга юбормасдан, алдов йўли билан қўлга киритилган жами 55.899.000 сўмга тенг бўлган 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Шунингдек, судланувчи С.Ботиров, Иштихон тумани, "Янгикент" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б. М. 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини, Иштихон тумани, "Янгикент" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.М. 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ҳамда Хоразм вилояти, ҳазорасп тумани, "Ғ.Ғулом" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли "Карвак" қишлоғида яшовчи А.К.нинг жами 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Судланувчи Ботиров Солижонга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг "а, б" бандлари билан, ЖК 57-моддасини қўллаб, 5 йил беш ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
И.Дониёров
жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Инсон ва қонун
- 01 фев, 13:48