Коррупцияга қарши кураш ҳамманинг иши
Коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг
манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши,
худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. Ҳозирги кунда коррупция
халқаро миқёсдаги трансмиллий жиноят сифатида кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланган.
Бу иллат ҳар бир давлат ва жамиятнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланишига жиддий зарар
етказган ҳолда инсонларнинг хуқуқ ва манфаатлари ва эркинликларига раҳна солиб келмоқда. Шу боисдан
коррупция билан боғлиқ иллатларга мунтазам равишда қарши курашишга долзарб масала сифатида қаралади.
Айтиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш
муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий
маданиятини оширишга, жамиятда
коррупцияга муросасиз муносабатнишакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги,
Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги, "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари каби бир қатор меъёрий
ҳужжатларида коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар аниқ
белгилаб қўйилган.
Президентимиз томонидан "Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида
коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бу борадаги вазифаларни амалга оширишдаги муҳим ҳужжат бўлиб
хизмат қилмоқда.
Мазкур ҳужжатга кўра, суд тизимига етарли билим ва ҳаётий тажрибага эга бўлган муносиб кадрларни
танлаш ва лавозимга тайинлаш, судьялар фаолиятини холис баҳолаш
жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги бу борадаги ишлар
шаффофлигининг етарлича
таъминланмай қолишига сабаб бўлаётганлиги танқидий баҳоланган.
Шунингдек, суд ҳокимияти тизимида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни чуқур
ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга
қўйиш талаб этилаётганлиги инобатга олиниб, судьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида
коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб судьяларнинг одил
судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай
кўринишдаги таш-қи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий меха- низмларни
яратишни кўзда тутади.
Бундан ташқари, фармон билан судьяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек,
судьялар фаолиятини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнларга замонавий
ахборот технологияларини изчил жорий қилиш, судьялар ва суд аппарати ходимлари орасида коррупция
ҳолатларининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган тизимни йўлга қўйиш ҳамда суд тизимида
аниқланган ҳар қандай коррупциявий ҳаракатни муросасиз ҳолат деб баҳолаш, судьялик лавозимига
номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи
электрон дастурни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг
орқали очиқ, шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш
белгиланган.
Шунингдек, судьяларнинг юридик жавобгарлиги масаласини ҳал этиш пайтида уларнинг одил судлов билан
боғлиқ фаолиятига ҳар қандай аралашувига чек қўйилиши назарда тутилган. Бу эса айнан коррупцион
ҳолатларни бартараф этади. Жамиятимизни коррупциядан сақлашимиз учун авваламбор, фуқаролар
онгида ҳуқуқий маданиятни ошириш лозимлиги, бунда давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини,
таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш
юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиши, хуқуқий таълим соҳасидаги мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини
яхшилаш, доимий равишда такомиллаштирилиб боришига қаратилган тадбирларни амалга ошириш айни муддаодир.
Мамлакатимиз миллий қонунчилигида коррупцияга қарши курашга йўналтирилган нормалар мустаҳкамланган.
Жумладан,
пора олиш ёки бериш, унга
воситачилик қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги каби жиноятлар
учун жиноий жавобгарлик
белгиланган. Шуни унутмаслик керакки, коррупция оқибатида миллий иқтисодиёт издан чиқади, ижтимоий
тенгсизлик чуқурлашади, ҳокимиятга ишонч йўқолади, жамият маънавияти бузилади.
Шу боисдан, ҳар бир фуқаро давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказувчи, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун
устуворлигини заифлаштирувчи, давлатни ич-ичидан емириб борувчи бу ижтимоий иллатга қарши курашмоғи зарур.
Ш.МаматҚулов,
туман прокуратураси терговчиси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00