Уни фидойи инсон дейишарди

Барот Умурқулов 1953 йилнинг 18 апрель куни "Примкент" маҳалла фуқаролар йиғинининг Мавлум қишлоғида таваллуд топди. 1968 йилда мактабнинг 8-синфини битириб, Самарқанд шаҳридаги жисмоний тарбия педагогика билим юртига ўқишга кирди. Спортга ниҳоятда қизиққанлиги ва иқтидори борлиги туфайли билим юртини аъло баҳолар билан битирди. Шундан сўнг, ўзи таҳсил олган 9-ўрта мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида фаолиятини бошлади. 1973-1975 йилларда ҳарбий хизматда бўлди.
Ҳарбий хизматдан қайтгач 1975 йилда Самарқанд педагогика институтининг биология факультетига ҳужжатларини топширди. Ўрта мактабда аъло баҳоларга ўқиганлиги ўз самарасини берди. Кириш имтиҳонларини барчасини аъло баҳоларга топшириб, талабаликка қабул қилинди. Олийгоҳда ўқиш даврида ҳам устоз педагоглардан бу соҳанинг сир асрорларини қунт билан ўрганди. Олийгоҳни битиргач 9-ўрта мактабда фаолиятини давом эттирди. Кўп йиллар илмий бўлим мудири сифатида фаолият кўрсатиб, ўзининг ташаббускорлиги, билимдонлиги орқали эл ўртасида ҳурмат қозонди. Фаолияти давомида ўнлаб, юзлаб шогирдлар тайёрлади. Айни пайтда билим масканида меҳнат қилаётган педагогларнинг асосий қисмини унинг шогирдлари ташкил этади.
Нафақага чиққандан сўнг ҳам, Барот Умурқулов бекор ўтирмади. Кўп йиллар давомида "Примкент" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси сифатида халқимизга сидқидилдан хизмат қилди. Қаерда бўлмасин, ўзининг одоби, камтарлиги ва адолатпарварлиги билан ажралиб турди.
Барот ака оламдан ўтган бўлсада, у кишининг ишларини фарзандлари ва набиралари давом эттиришиб, халқимизга беминнат хизмат қилишмоқда. Фарзандлари ҳам ўз оталари билан ҳақли равишда фахр-ланишади.
С.ИБРАГИМОВ.

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05