Инсон ва қонун ЖАР ЁҚАСИДАГИ ОИЛА ҚАЙТА ТИКЛАНДИ

Суд мажлисида судланувчи Собиров Содиқ ўзининг кўрсатувида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ўзи томонидан содир этилган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят эканлигини, жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплаганлигини, қилмишининг оқибатидан пушаймонлигини эътиборга олиб, ярашувга розилигини, уларнинг ярашувини тасдиқлаб, ўзига нисбатан бўлган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни билдириб баёнот берди.
Суд мажлисида сўралган жабрланувчи К.Ш. ўзининг кўрсатувида, судланувчи Собиров Содиқга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий ярашганлигини, ҳеч қандай тазйиқ бўлмаганлигини, ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарларни судланувчи С.Собировнинг тўлиқ қоплаганлигини, шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси талабини тўлиқ тушунганлигини, яъни ярашув тўғрисида берилган аризаси суд томонидан тасдиқланса, ўзи мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишлигини тушунганлигини, судланувчи билан ўрталаридаги ярашувни тасдиқлашликни билдириб баёнот берди.
Суд, судланувчи Собиров Содиқнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг унга нисбатан моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, жабрланувчи ҳамда судланувчининг ўзаро ярашганлиги ҳақида берган аризаларини, ярашув ихтиёрий эканлигини инобатга олиб, унинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 661-моддаси таъсир доирасига тушишлигини эътиборга олиб, судланувчи Собиров Содиқнинг айблилик тўғрисидаги масаласини ҳал қилмай туриб жиноят ишини ҳаракатдан тугатишликни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан судланувчи Собиров Содиқга нисбатан бўлган жиноят иши тарафлар ярашуви муносабати билан ҳаракатдан тугатилди.
А.Ваҳабов,
туман прокурори, адлия
маслаҳатчиси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00