14 февраль - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун ДУНЁНИ ҲАЙРАТГА СОЛГАН ШОҲ ВА ШОИР

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур дунёни ҳайратга солган  йирик давлат ва маданият арбоби,  моҳир саркарда, донишманд тарихчи,  заковатли олим ва таржимондир. 

Бобур 1483 йили Фарғона вилоятининг  пойтахти Андижонда туғилган. Отаси ушбу вилоят ҳокими Умаршайх Мирзо Амир Темурга тўртинчи авлод - эвара эди. Онаси Қутлуғ Нигорхонимнинг   отаси Юнусхон эса   ўн икки авлод билан Чингизхонга уланарди. Кўринадики, Бобур инсоният тарихидаги  икки буюк сулола туташган  нуқтада   дунёга келган  жаҳоннинг энг машҳур шахсларидан биридир. 

Мураккаб ва зиддиятли ҳаёти ўспиринликдан то умрининг охиригача жанг-у жадаллар, сарсон-саргашталик, зафар ва мағлубият, ижод ва бунёдкорлик оғушида кечди.   

Бобур халқимизнинг ҳар жиҳатдан етук, ғоят истеъдодли фарзанди эди. У ўта нотинч, саргардонликда кечган умрини зўр салоҳияти туфайли жозибали қила олди. Унинг ҳаёти фақат жанглар билангина эмас, илҳомий онлар билан ҳам тўла эди. У йигирма ёшида янги бир ёзув - "Хатти Бобурий"ни кашф қилди. Умр бўйи ажойиб шеърлар ёзди, девон тартиб қилди. Мусиқа билан шуғулланиб, "Чоргоҳ" мақомига   "савт"лар битди.  

1521 йилда шеърий йўлда солиқ ишларини тартибга солувчи Мубаййин ал-закот ("Закот баёни") асарини ёзди. 1523-1525 йилларда аруз вазни ҳақида "Мухтасар" номли рисола битди. Бобурнинг "Ҳарб иши", "Мусиқа илми" номли асарлари ҳозиргача топилган эмас.  

У таржима билан шуғулланди. Хўжа Аҳрорнинг "Волидия" асарини шеърий йўл билан ўзбекчага ўгиради. Бобурнинг "Бобурнома" асари нафақат ўзбек адабиёти, балки жаҳон адабиётининг нодир намунаси саналади. Бу мемуар (эсдалик) асарида Бобур, ўн икки ёшида тахтга чиқишидан бошлаб умрининг охиригача бошидан ўтказганларини, кўрган-кечирганлари, гувоҳи бўлган воқеаларни сиёсатчи, давлат арбоби, олим, сайёҳ ва шоир нигоҳи билан таҳлил этади. Шунинг учун бу асар тарих, этнография, география, тилшунослик, адабиётшунослик ва бошқа фанлар учун бирдай манба бўла олади. "Бобурнома"нинг ўзбек насри тараққиётидаги ўрни беқиёсдир. 

Бобур ўзбек ва форс тилларида ижод этган зуллисонайн шоирдир. У она тилида ёзган шеърларини тўплаб, 1519 йилда Кобулда, 1528-1529 йилларда Ҳиндистонда девонлар тузган. Бу икки тўплам ўша жойлар номи билан "Кобул девони", "Ҳинд девони" деб аталади. Кобул девони топилган эмас. Мутахассисларнинг фикрича, сақланиб қолган шеърларининг сони тўрт юздан ортиқ. Шундан   119  таси ғазал,  231   таси рубоий. Шунингдек, шоир девонидан туюқ, фард, маснавий, қитъа, муаммо каби жанр-лар ҳам жой олган. 

Бобур 1530 йили 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди. Кейинчалик 1539 йилда васиятига мувофиқ ҳоки Қобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган "Боғи Бобур"га қўйилди.


ҒАЗАЛЛАР


ТОПИЛМАС 


Сенингдек менга бир ёри жафокор топилмас,

Менингдек сенга бир зори вафодор топилмас.

Бу шакл-у шамоил ила ҳур-у парисен,

Ким, жинси башар ичра бу миқдор топилмас.


Ағёр кўз олдида-у ул ёр аён йўқ, 

ўам хори кўнгул ичра-ю ғамхўр  топилмас. 

Эй гул мени зор этмаки ҳуснунг         чаманида, 

Кўзни юмуб очгунча, бу гулзор топилмас. 

***

Бобур сени чун ёр деди, ёрлиғ этгил, 

Оламда кишига йўқ эса, ёр топилмас.

Яна кўз уйида маъво қилибсен,

Кўнгул кошонасида жо қилибсен.


Яна савдойи зулфингдин, нигоро,

Мени ошуфтаву шайдо қилибсен.

ўаминг йўқ жон агар берсам ғамингда,

Ўзунгни мунча бепарво қилибсен.


Қошингдин мени ўқдек ташлар учун

Янги ойдек қошингни ё қилибсен.

Кўзумдин ёшуриб, эй баҳри алтоф,

Кўзумнинг ёшини дарё қилибсен.


Соғинмас жаннату-л-маъвони Бобур,

Онинг кўнглида то маъво қилибсен.


РУБОИЙЛАР 


Ёд этмас эмиш кишини ғурбатда киши, 

Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатда

                                          киши. 

Кўнглум бу ғарибликда шод ўлмади, оҳ, 

ўурбатда севинмас эмиш албатта киши.  

***

Кўпдин бериким ёр-у диёрим йўқтур,   

Бир лаҳза-у бир нафас қарорим йўқтур.  

Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла,   

Лекин боруримда ихтиёрим йўқтур. 

                         *** 

Ҳижрон қафасида жон қуши дам қиладур,  

ўурбат бу азиз умрни кам қиладур.   

Не нав битай фироқ-у ғурбат шарҳин,  

Ким кўз ёши номанинг юзин нам қиладур. 

                         *** 

Душманники, бу даҳр забардаст қилур,  

Нахват майидин бир неча кун маст қилур. 

                            ***

ўам емаки, еткурса бошини кўкка,   

Охир яна ер киби они паст қилур. 

*** 

Эй боди сабо, айла Хуросонға гузар, 

Мендин дегил ул ёри паришонға хабар. 

Неча сафар ўз кўнглунг учун қилғайсен, 

Эмди бизинг учун айла бу ёнға сафар.