ШОИР МУҚИМИЙНИНГ ҚАБРИ ҚАЕРДА?

Ўтган йилнинг август ойида Фарғонанинг Учкўприк туманида яшайдиган курсдош синглимизнинг хонадонида меҳмонда бўлдик. Бир неча кун давомида водийнинг хушманзара жойларини, хусусан, Қўқон шаҳридаги Худоёрхон саройини томоша қилдик. Саёхат давомида мезбонлардан улуғ шоир Муқимийнинг қабри қаерда эканлигини сўрадик. Афсуски, бу саволимизга жавоб топа олмадик. Ваҳоланки, Қўқон туризм шаҳри экан, бу ерга келадиган сайёҳлар, айниқса, ижодкорлар саёҳати давомида буюк шоирнинг қабри қаерда эканлигини билишса, зиёрат қилишарди. Бу бор гап. Шундай экан, шаҳарда яшайдиган ва нуфузли ташкилотларда ишлайдиган масъул биродарларимиздан шоир Муқимийнинг қабри қаерда эканлигини аниқлаб, босма нашрларда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилишларини сўрардик. Бундан ташқари, Қўқон ўнлаб ўзбек адабиётига муносиб ҳисса қўшган улуғ шоирларга бешик бўлганлигини ҳам яхши биламиз. Шу боис қолган шоирларнинг қабрлари қаердалигини ҳам аниқлаш жуда муҳим эканлигини таъкидлашни истардик. Ўйлаймизки, қўқонлик ҳамкасбларимиз бу масалада ташаббус кўрсатадилар.
ЖЎШҚИН.
Мавзуга оид:

Саёҳат - танга роҳат! СУРХОНДАРЁ БЎЙЛАБ УЧ КУН...
- 29 май, 14:28

МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 07 янв, 10:02

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22