Саёҳат - танга роҳат! СУРХОНДАРЁ БЎЙЛАБ УЧ КУН...

Ўзбекистон Республикаси 

Президентининг 2023 йил 

26 апрелдаги "Республиканинг

туризм салоҳиятини жадал 

ривожлантириш ҳамда маҳаллий 

ва хорижий сайёҳлар сонини янада

 оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида 

мамлакатда бу соҳани ривожлантириш

 учун ҳар чоракда мамлакат туризм 

салоҳиятини ошириш бўйича мунтазам 

равишда Ўзбекистон Республикаси 

Президенти Администрациясига маълумот

 бериб боришмаданият ва туризм вазирлиги

 ҳудудий бўлимларининг жойларда туризм 

соҳасида яратилган шароитлармаҳаллий ва

 хорижий туристларни жалб қилиш борасида

 амалга оширилган ишлар юзасидан икки 

ҳафтада бир маротаба ахборотларни тинглаш 

белгилаб қўйилдиОчиғини айтиш керакки,

 юртбошимизнинг мазкур қароридан сўнг 

жойларда олиб борилаётган ибратли ишлар 


яққол кўзга ташланмоқдаБиз яқинда 

Сурхондарё вилоятида бўлганимизда бунинг 

яққол гувоҳи бўлдик.

Музроботдаги тарихий обида

Музробот тумани "Музроботгазетасининг бош муҳаррири

тажрибали журналист Абдусалом Йўлдошев билан ТошДУ

 (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетида таҳсил олганмиз.

 Қарийб қирқ беш йилдан буён шу таҳририятда фаолият кўрсатиб

 келаётган дўстимизнинг амалга ошириётган ишлари бизни қувонтиради.

 Бир гуруҳкурсдош сингилларимиз билан дўстимизнинг уйида бир неча

 кун меҳмонда бўлдикСуҳбат жараёнида Абдусалом ўзлари истиқомат

қилаётган туманда Кампиртепа яъни Александрия номи билан аталувчи 

шаҳар харобалари мавжудлигинибу масканга ҳатто хориждан келаётган 

сайёҳлар ҳам қизиқиб қолишганлигини ҳикоя қилиб бердиХўшбу

 қадимий шаҳар нима учун сайёҳларни ўзига жалб қилмоқдаКелинг

газетхонларимиз аниқ тушунчага эга бўлиш учун бу тарихий обида

 ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни келтириб 

ўтамиз.

Қадимий Термиз яқинида ўнлаб асрларнинг талотўпига гувоҳ бўлган 

кўҳна шаҳар харобалари жой олганБу харобалар бир пайтлар фотиҳ 

Искандар Мақдуний (эр.авв. 356-323 й.) ташаббуси билан қадим Бақтрия ҳудудида қурилганҳалигача

 ўрни тўлиқ аниқланмаган Окс Искандарияси бўлиши мумкин.

Бу кўҳна иншоот Амударё (Окснинг ўнг қирғоғидаМузробот

 тумани Шўроб қишлоғи яқинида жойлашганБу ҳақда бир қатор 

тарихий манбаларжумладанмисрлик географ олим Клавдий 

Птолемей (100-170 й.) тузган тарихий харитасидатарихчи 

Ҳофизи Абрунинг 

(тахм. 1451 йвафот этганасарида бир қатор маълумотлар 

келтирилади.

Оксиана Искандарияси номи қадимги муаллифлардан фақат 

Клавдий Птолемей (мил. II асртомонидан қайд этилганУ ўзининг "Географик қўлланма"

сида Бақтрия ва Сўғдиёна ҳақида кенг миқёсли географик ва этнографик

 маълумотларҳамда Окс бўйиОкс (Амударёва Яксарт (Сирдарё

оралиғида жойлашган шаҳарлар рўйхатини келиради: "Яксартда суғдийларнинг Кирэсхата тоғли шаҳриОксда эса Марука,

 Холбисиндарёлар орасида ва улардан узоқда - ТрибактраОксиана 

ИскандариясиИндикомордонаДрепса (пойтахт), Чекка 

Александрия жойлашган".

Тахминанмилоддан аввалги VI аср охиридаБақтрия Аҳамонийлар

 томонидан босиб олингачКампиртепадан тахминан 1 км узоқликдамустаҳкам Шўртепа қалъаси қурилган ва у милоддан 

олдинги IV аср охирига қадар - Искандар қўшини томонидан йўқ 

қилингунга қадар мавжуд бўлган.

Шўртепа қалъаси Аҳамонийлар подшолигининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Бақтрия ва Сўғд сатрапликларини 

боғлайдиган Окс кечувини ва уларнинг марказлари - Бақтра ва

 Мароқанд шаҳарларини ҳимоя қилиб турганҲофизи Абру ёзганидек: "бу ерда султонларнинг дарёни кесиб ўтадиган ўтиш жойи бўлган. Ўтиш йўлини қўриқлайдиган ерли аҳолига қадимги шоҳлар ҳомийлик

 кўрсатганлар ...".

1480-1490 йилларда нашр этилган Птолемей географик атласининг 

хариталарида,

 Оксиана Искандарияси Окснинг чап қирғоғидаги Харахарта ва 

дарёнинг ўнг қирғоғида Индикомардон (Термиз шаҳри ҳудудида

орасида жойлашганБу ҳам бугунги кун нуқтаи назаридан Кампиртепа

 ҳудудига тўғри келади.

МаълумкиТангриниг эркаси дея ном олган юнон-македон саркардаси Искандар Мақдуний қўшини милоддан аввалги 331

 йилда Гавгамел шаҳри яқинидаги ялангликда форс подшоси Доронинг

 икки юз эллик минглик лашкарини тор-мор этадиНатижада икки асрдан буён мағрибу машриқни қўрқувда 

тутиб келаётган Аҳамонийлар давлати барҳам топдиМағлуб подшоҳ 

машъум кунгача ўзига тобе бўлган мамлакатнинг шимоли томонига 

қочадиаммо йўлда ҳамроҳлари бўлмиш Бақтрия ва Суғд ноиби Бесс т

омонидан хиёнаткорона ўлдириладиБу хабарни эшитган Искандар қаттиқ ғазабланган бўлса-да, у Марказий Осиё томон юришини кечиктирмайди.

Гарчи Искандар бу диёрларда қаттиқ қаршиликка учраган бўлса-да, 

барибир ўз мақсадига етади. Бир пайтлар Аҳамонийлар мулкига тобе 

бўлган Бақтрия ва Суғд унинг тасарруфига ўтади.

Албатта, Искандарнинг бостириб келиши бу ўлка учун катта 

талафотларга ҳам сабаб бўлди, минглаб гуноҳсиз инсонлар қони тўкилади.

 Аммо, шу билан бирга Искандар ўзи босиб олган ҳудудларда янги-янги истеҳкомлар, иморатлар, шаҳар ва қалъалар қуришга амр қилди.

Бу ерда 1972 йилдан бошлаб Тоҳаристон археологик экспедицияси 

таркибида бир гуруҳ археологлар томонидан кўп йиллар  тадқиқотлар 

олиб борилган, натижада кўплаб топилмалар ва маълумотлар қўлга киритилган. Ушбу тадқиқотларнинг энг катта ютуғи Окс (Амударё)нинг ўнг қирғоғида Искандар Мақдунийнинг 327-329 йиллардаги юришлари вақтида, юртимиз ҳудудида барпо этилган энг қадимги юнон-македон фруриони топилгани бўлди.

Дарвоқе, фрурион атамаси юнон тилида дарёнинг ўтиш жойларида, чегарада ҳудудларида қурилган қўриқлаш пости, ҳарбий истеҳком сингари маъноларни англатади.

Ўтмишда Кампиртепа фруриони қайта қурилиш жараёнини бошидан ўтказган ва кейинчалик дастлабки, мудофаа қобилиятини йўқотиб, Кушонлар даврида (мил. I-II аср ўрталари) савдо карвонларга хизмат кўрсатувчи тижорат ва божхона идорасига айланган. Милодий II аср ўрталарига келиб, кучли зилзила ва Амударёнинг тошиши натижасида шаҳарча тамомила бўшаб, ҳувиллаб қолган.

Гарчи Искандария оксианаси мавжуд бўлганини фанда ҳеч ким инкор этмаса-да, унинг айнан қайси ҳудудда бўлгани анча пайтдан бери олимлар ўртасидаги муросасиз баҳс мавзуларидан бири бўлиб келди. Кимдир бу шаҳарчани Афғонистондаги Ойхоним шаҳри яқинидаги харобаларга олиб бориб тақади, кимдир унинг ўрнини эски Термиз шаҳри ўрнидан излади. Ва албатта, Кампиртепа ҳам ана шу ҳудудлар қаторида зикр этиб келинди.

Шуниси аниқки, Птолемей хариталарида (1480, 1490, 1540 йиллар нашри) Окс Искандарияси Окс (Амударё)нинг ўнг шимолий қирғоғида Бақтра шаҳридан шимолда, Ой-Хоним эса чап қирғоқда Бақтрадан шарқда кўрсатилган. 1540 йилда нашр этилган С.Мюнстер харитасида ҳам шундай маълумотни тасдиқлайди.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида ва XXI аср бошларида Ой-хоним, Эски Термиз ва Кампиртепанинг қадимий жойларини ўрганиш мобайнида олинган археологик маълумотлар батафсил солиштирилди.

Ой-Хоним ва Кампиртепадаги қурилиш материалларини таққослашга асосланган махсус тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мил. ав. IV аср охири - III аср бошига мансуб Кампиртепа иншоотлари тўртбурчак шаклидаги хом ғиштдан барпо этилган, Ой-Хонимдаги бинолар эса фақат милоддан аввалги III асрнинг ўрталаридан бошлаб ишлатилган квадрат хом ғиштдан қурилган.

Эски Термиз шаҳарчасида олиб борилган кейинги археологик тадқиқотларда ҳам Оксиана Искандарияси ўрнини исботлаш учун муҳим бир маълумот топилмади.

2000 йилларнинг бошида Ртвеладзе Окс Искандариясининг ўрнини Кампиртепа қалъаси деб белгилаш ҳақида фикр билдирди.

Кампиртепа мил.ав. IV аср охири - III аср-нинг бошида хилма-хил тузилишга ва аҳамиятли даражада катта ўлчамга эга шаҳарча бўлиб, ундаги шароитлар ушбу даврда Ой-Хонимда ҳам, Эски Термизда ҳам археологик жиҳатдан қайд қилинмаган.

Агар мўлжаллар тўғри бўлса, Птолемей хариталарида белгиланган Окс Искандарияси ғарбдан Харохарта ва шарқдан Индикомардон шаҳарлари оралиғида мавжуд бўлган...

Яқинда оддий одамлар ҳам бу қадимий ошиённинг ҳеч ким билмаган сирларидан воқиф бўлишлари мумкин. "Ўзбекистон - буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият" Мерос ҳафталиги меҳмонларини Термизда кўплаб ҳайратга солувчи кашифиётлар кутмоқда. Улардан бири Окс Искандарияси - Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимий археологик ёдгорликларидан бири Кампиртепа шаҳарчаси билан боғлиқ.


Улуғ бобомизга 

эҳтиром

Биз Кампиртепадан сўнг саёҳатимизни Термиз шаҳридаги улуғ бобомиз ал-Ҳаким ат-Термизий қабрини зиёрат қилишдан бошладик. Бу ерда улуғ бобомизнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилган. Қуйида улуғ бобомиз ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтамиз. Бу инсоннинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн ал-Ҳасан[1] ибн Башир ал-Ҳаким ат-Термизий бўлиб, таржимаи ҳолига оид маълумотлар ўрта аср араб муаллифларидан Тожуддин ас-Субкий, ал-Хатиб ал-Бағдодий, Ибн Ҳажар ал-Асқалоний, ас-Сулламий ва бошқалар асарларида, шунингдек, унинг ўзининг қаламига мансуб "Бадъу шаъни Абу Абдуллоҳ" ("Абу Абдуллоҳ ишининг бошланиши") номли автобиографик рисоласида келтирилган[2].

Унинг мазкур шаклдаги тўлиқ исми аллома томонидан ёзилган "Наводир ул-усул фи маърифат ахбор ар-расул" ("Расулуллоҳ хабарлари ҳақидаги нодир усуллар"), "Илм ул-авлиё" ("Валийлар (ёки авлиёлар) илми"), "Хатм ул-авлиё" ("Авлиёларнинг охиргиси") ва "Назоир ул-Қуръон" ("Қуръон ибратлари") каби асарларнинг номлари ёинки муқаддима қисмларида ҳам айнан шу тарзда келтирилган. Ал-Ҳаким ат-Термизий таваллуд топган сана хусусида ҳам ёзилган манбалар ва адабиётларда турли йиллар келтирилган. Одатда, ўрта асрларга оид ёзма манбаларда аксар ҳолларда муаллифнинг фақат вафот этган йили кўрсатилиб, таваллуд этган санаси келтирилмайди. Жумладан, таниқли олим Ҳожи Халифа ўзининг "Кашф уз-зунун" номли машҳур асарининг бир неча ўринларида ал-Ҳаким ат-Термизий вафотини ҳижрий 255 (мелодий 869) йил деб кўрсатган. Шунингдек, алломанинг Термиз шаҳри яқинида жойлашган мақбараси устида ўрнатилган қабртошдаги битикларда ҳам унинг ҳаёти ҳақида баъзи маълумотлар келтирилиб, вафот этган санаси ҳижрий 255 (мелодий 869) деб ёзилган. Бошқа баъзи манбаларда ҳам унинг мазкур санада вафот этганлиги қайд этилади. Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг узоқ - 116 ёинки 120 йил умр кўрганлигини эътиборга олсак, аллома саккизинчи асрнинг ўрталарида (тахминан 750-760 йиллар оралиғида) таваллуд топганлиги аён бўлади. Айни вақтда баъзи замонавий тадқиқотчилар унинг таваллуди ва вафоти ҳақида батамом бошқа саналарни кўрсатганлар. Жумладан, ал-Ҳаким ат-Термизийнинг ҳаёти ва унинг таълимотини чуқур ўрганган мисрлик таниқли олим Абдулфаттоҳ Абдуллоҳ Барака ал-Ҳаким ат-Термизийни ҳижрий 205 (мелодий 820) йилда Термиз шаҳрида таваллуд топиб, узоқ умр кўриб, ҳижрий 320 (мелодий 932) йилда 112 ёшида вафот этганлиги ҳақида ёзади[3]. Мана шуларни хулоса қилиб айтиш мумкинки, бу йўналишда келажакда олиб бориладиган чуқур илмий тадқиқотлар аллома ал-Ҳаким ат-Термизий таваллуди ва вафоти саналарини аниқлаш имконини беради, деб ўйлаймиз. Унинг мақбараси Термиз шаҳрининг яқинида Амударё бўйида жойлашган.

Термиз шаҳри ҳақидаги қимматли маълумотларни араб географлари ал-Муқаддасий (Аҳсан ут-тақосим фи маърифат ал-ақолийм), ал-Истахрий (ал-Масолик вал-мамолик), ал-Балазурий-Футуҳ ул-булдон ва бошқа қатор муаллифларнинг асарларида учратамиз. Мазкур манбаларда таъкидланишича, ал-Ҳаким ат-Термизий туғилган Термиз шаҳри ҳам IX асрда Мовароуннаҳрнинг энг йирик ва обод шаҳарларидан бири сифатида машҳур бўлган. Шаҳарда исломий илм ва маданият юксак даражада тараққий этган. Илм-фаннинг турли соҳалари, жумладан, исломий илмлар бўйича Термиз шаҳридан етишиб чиққан кўплаб алломалар ат-Термизий нисбаси билан бутун дунёда машҳур бўлганлар. Жаҳоний эҳтиромга сазовор бўлган термизлик буюк сиймолардан бири ал-Ҳаким ат-Термизийдир. Афсуски, ал-Ҳаким ат-Термизийнинг болалик ва ёшлик йиллари ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар учратмадик. Унинг ота-онаси ҳақидаги баъзи хабарлардан маълум бўлишича, унинг отаси Али ибн ал-Ҳасан ўз даврида ҳадис илмининг кўзга кўринган олимларидан бири сифатида машҳур бўлган.

Шуниси диққатга сазоворки, зиёратгоҳ доимий равишда хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар билан гавжум. Катта майдонни эгаллаган зиёратгоҳ ҳар жиҳатдан салобати, кўркамлиги ва гўзал манзаралари билан барчани жалб қилади. Айниқса, дарвозадан киришда йўлнинг икки томонига экилган ранг-баранг анвойи гуллар кўзни қувонтиради. Бу ерда меҳнат қилаётганларнинг хизматларига беихтиёр тасанно айтгингиз келади. Биз бу масканда мамлакатимизнинг турли бурчакларидан келган сайёҳларни учратдик. 

Термиз шаҳри ҳудудида жойлашган "Термиз марвариди" сиҳатгоҳида бўлганимизда ҳам бу масканда шифо топаётган юртдошларимиз учун барча қулайликлар мавжудлигини гувоҳи бўлдик. Айниқса сунъий денгизнинг дам олувчилар учун мириқиб хордиқ чиқаришлари учун ғоят қулай эканлиги кишига завқ бағишлайди...


Бойсун тоғлари дилларга завқ бағишлайди

Сурхон бўйлаб айланар эканмиз, дўстимиз Абдусалом Йўлдошев бир Бойсун тоғига бориб дам олсак яхши бўларди, деган фикрни айтиб қолди. Биз бажонидил рози бўлдик. Йўл йўлакай у тоғ ўртасида жойлашган Бойсун шаҳрининг гўзаллигини, одамларининг хушмуомала, ширинсўз эканлиги ҳақида ҳикоя қилиб кетди. Аслини олганда дўстимизнинг отаси Йўлдош домла асли бойсунлик бўлиб, Музробот туманига кўчиб келгач, кўп йиллар давомида мактабда ўқувчиларга тарих фанидан дарс берган. Бундан олти йил муқаддам дўстимизнинг 60 йиллик юбилей тантаналарида иштирок этганимизда, отахон билан дилдан суҳбатлашгандик. Отахон фарзандларини эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор берган. 

Бойсун шаҳрида бўлганимизда ҳақиқатдан ҳам дўстимизнинг гапларида жон борлигига ишонч ҳосил қилдик. Гўзал манзарага эга бўлган шаҳарчанинг бозори тўкин-сочин. Айниқса, сабзавот, мевалар ниҳоятда арзон. Ҳатто янгидан узилган ўрикни-ю, тутларни кўриб кўзингиз яйрайди. Сотувчилар ҳам меҳмонларга алоҳида ҳурмат кўрсатишади. Аниқроғи тортишиб ўтиришмайди. Меҳмонни кўнглини олишга ҳаракат қилишади. Бойсун шаҳридан чиқиб тоғ томон юрдик. Юрган саримиз машина тезлиги пасайиб борарди. Чунки тепаликка чиқишнинг ўзи бўлмайди. Тоғ сари кўтарилганингиз сайин оби-ҳавода ўзгариш ҳам бўлаётганлигини сезасиз. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак магнит майдони ошиб бораверади. Дўстимизни айтишига қараганда хушмазара тоғ-ён бағрида меҳмон уйлари қад ростлаган. Бу ерга қадам ранжида қилувчилар учун шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Айрим оилалар бир неча кун давомида бу меҳмон уйларда дам олишади. Нархлар ҳам унчалик юқори эмас. Ўн кишилик меҳмон уйида бир сутка яшаш учун 700 минг тўланса кифоя. Бу дегани ҳар бир кишига етмиш минг сўмни ташкил қилади деганидир. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, меҳмон уйларида бемалол яшаш учун барча уй-рўзғор жиҳозлари муҳайё этилган. Хоналар шинамгина. Ҳатто қиш учун ҳам шароитлар етарли.

Бир неча кун давомида курсдош дўстларимиз ва оила аъзоларимиз билан тоғнинг хушманзара жойларини томоша қилиб дилдан яйрадик. Ҳақиқатдан ҳам гўзал диёримизнинг чекка бир бурчагида сайёҳлар учун барча шароитларнинг муҳайё этилганлигидан мамнун бўлдик. 

- Сурхондарё бўйлаб уч кун давомида қадимий зиёратгоҳларни томоша қилдик, - дейди курсдош синглимиз Фарғона вилояти, Данғара туман "Данғара" газетасининг бош муҳаррири, тажрибали журналист ва шоира Ўктамхон Акбарова. - Очиғини айтганимизда, вилоятнинг қайси туманига бормайлик, барчасида юртдошларимиз эл   ободлиги, юрт фаровонлиги учун аниқ мақсад сари меҳнат қилаётганликларининг гувоҳига айландик. Айниқса, тоғ манзаралари ҳар биримизда бир олам таассурот қолдирганлигини алоҳида таъкидлашни истардим. Юртимизда бундай хушманзара жойлар жуда кўп. Келгуси сафар курсдошларимизни гўзал ва сўлим Фарғонанинг Шоҳимардон қишлоғига таклиф этдим. Албатта бу сафаримиз ҳам таассуротларга бой бўлиши турган гап.

Бундай сўзларни қашқадарёлик курсдош синглимиз Гулнора Жўраевадан ҳам эшитдик.

Хулоса қилиб айтганда, Сурхондарё бўйлаб бўлган уч кунлик саёҳатимиз ниҳоясига етгач, хонадон соҳибларига ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда Самарқанд сари йўлга чиқдик...


Йўлчи МУҲАММАДИЕВ,

Ўзбекистон Журналистлар 

Уюшмасининг аъзоси.

Суратларда: Сурхондарё 

манзаралари акс эттирилган.