27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни! БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ ЖУРНАЛИСТЛАР! Байрам табриклари Улкан зафарлар ёр бўлсин!

Дарҳақиқат, журналистика касби шарафли касблардан биридир. Негаки, журналистлар доимо халқ дарди билан яшайди. Шунинг билан бир қаторда бу касбнинг ўзига хос машаққатлари ҳам бор. Туманимиз халқининг оғирини енгил, узоғини яқин қилишдек, эзгу мақсад йўлида астойдил меҳнат қилаётган журналистларимизнинг бугунги фаолиятидан халқимиз мамнун эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Туманимиз кўзгуси ҳисобланган "Оқдарё овози" газетаси журналистларини, қолаверса, барча ижодкорларимизни ушбу улуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман ва уларнинг эзгу мақсад йўлидаги ишларига улкан зафар тилаб қоламан.
Дилфуза МАМАДИЯРОВА,
туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38