Орамиздаги одамлар АЁЛ - ХОНАДОНИМИЗ ФАЙЗИ ВА КЎРКИ
Аёл - оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки. Аёллар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли,
хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Донишманд халқимиз ҳамиша аёлларни эъзозлаб яшаган, хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатиб яшаш эл-юртимизга хос азалий қадриятга айланган. Буни муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири - "Нисо", яъни "Аёллар" деб аталиши ҳам тасдиқлайди.
Дарҳақиқат, маҳаллаларимиз ва хонадонларимизнинг ободлиги, файзли ва нурафшонлигида аёлларнинг ҳам
ўрни беқиёсдир. Бу борада бизнинг "Кумушкент МФЙ" маҳалла раиси Улуғбек Аҳроров, хотин-қизлар фаоли Ҳулкар Алихоновалар раҳбарлигида кўпгина ибратли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида
таъкидлаб ўтсак арзийди. Жумладан, маҳалламиздаги хонадонларда тез-тез ўтказиб турилган турли хил суҳбат ва учрашувлар, тадбирларда яхши қайнона, яхши келин қандай бўлиши
кераклиги, бидъат-хурофотларга чек қўйиш, кам таъминланган ва қаровчисини йўқотганлар ҳолидан хабар олиш,
тўй ва ҳашамларни ихчам ва чиройли қилиб ўтказиш ҳақида тегишли маслаҳатлар бериб борилмоқда.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, маҳалламизда намунали оилалар ҳам кўплаб топилади. 4 нафар қиз ва 1
нафар ўғилнинг онаси, 15 нафар набиранинг севимли бувижониси бўлган Анора Муҳаммадиеванинг оиласи ана шундай намунали
оилалардан бири саналади. Онахон меҳрибон она, севимли қайнона сифатида нафақат ўз фарзандларини, балки, келин-куёвларини ҳам ўз ўғил-қизларидек кўриб, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлмоқда. У кишининг турмуш ўртоғи Эгамберди Ражабов (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) ўз ҳаётини
туманимиз қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бахшида этган меҳнаткаш инсонлардан бири бўлиб, пилла агрономи
сифатида кўп йиллар самарали фаолият юритган. Айни пайт-да онахон турмуш ўртоғининг меҳнат фаолиятини ўғли Азизжон Эсонқулов билан бир сафда туриб давом эттирмоқда. Бу
меҳнаткаш оила пилла етиштириш билан бир қаторда ловия маҳсулотини етиштириб, қайта тозалатиб экспорт қилиш билан
ҳам шуғулланади. Шу иш орқали қишлоғимиз аёллари учун иш ўринлари яратиб, уларни кунлик иш билан таъминламоқда.
Онахон эса ҳар тонг қўлини дуога очар экан, қишлоғидаги ишсиз аёлларни иш билан таъминлаётган ўғли Азизжоннинг
келгуси ишларига ривож тилаб, Яратганга шукрона келтиради. Шундай тинч ва осойишта юртда, мусаффо осмон остида
яшаётганлиги учун ҳамду санолар айтади. Азизжон Эсонқулов яқинда ўз онаси ва опасини умра сафарига жўнатиб, савобли
ишни амалга оширганлиги ҳам онахоннинг дуолари ижобат бўлганлигидан бўлса не ажаб.
Анора Муҳаммадиеванинг хонадони маҳалламиздаги энг намунали, тоза-озода вафайзли хонадонларимиздан бири сифатида
ҳам ҳурмат-эътиборга лойиқдир. Меҳнаткаш онахон ўзи ҳам тиниб-тинчимаслиги туфайли оила аъзоларини, фарзандларини, набираларини ҳам меҳнаткаш инсон бўлишга, хушмуомалали, тоза-озода, саранжом-сариштали, қўйингки, ҳар жабҳадабошқаларга ўрнак бўлишга даъват этади.
Истаймизки, нафақат бизнинг маҳалламизда, балки туманимизнинг барча маҳаллаларида ҳам мана шундай меҳр-оқибатли, файзу барокатли, меҳнаткаш хонадонлар, оқила аёлларимиз янада кўпроқ бўлса нур устига нур бўлар эди. Зеро,
ана шундай инсонларимиз бор экан, маҳаллаларимиз бунданда гуллаб-яшнаб, тараққий этаверади.
Сайёра ПАРДАЕВА,
Кумушкент маҳалласи отинойиси.

Мавзуга оид:
Хотин-қизларга эътибор кучайтирилмоқда
- 10 мар, 11:52
Онани эъзозлаш халқимиз учун олий қадрият
- 10 мар, 11:10
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39
Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22