"АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ" ТУҒРИСИДАГИ ҚОНУННИ БИЛАСИЗМИ?

Аҳолини рўйхатга олиш туғрисидаги қонун 5-боб, 31-моддадан иборат бўлиб, ҳар бир боб, ҳар бир моддаларда аниқ мезонлар белгилаб берилган. 1-боб: Умумий қоидалар бўлиб 11 моддадан, 2-боб: Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини тартибга солиш бўлиб, 7 моддадан, 3-боб: Респондентларнинг ҳамда рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлиб, 2 моддадан, 4-боб: Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўлиб, 6 моддадан, 5-боб: Якунловчи қоидалар бўлиб, 5 моддадан иборатдир. Масалан, 1-боб 10-моддада "Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди" деб белгиланган, 2-боб 12-моддада "Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш буйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади" деб белгиланган.
Мавзуга оид:

Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:18

Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:10

Инсон ва қонун
- 25 мар, 15:21

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30