Туман ҳокими Темур МАХМУДОВнинг «Оқдарё овози» газетаси ходимларига байрам табриги

Ассалому алайкум, қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! 


Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман! Мамлакатимизда кенг нишонланаётган бу айём нафақат ўз ҳаётини шу соҳага бағишлаган фидойи инсонлар, балки уларнинг машаққатли ижод ва меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўладиган миллионлаб муштарийлар ҳамда жамиятимиз учун ҳам қадрлидир.

Шуни қувонч билан таъкидлаш керакки, туманимиз кўзгуси ҳисобланган "Оқдарё овози" газетаси Оқдарё туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгашининг нашри сифатида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Газетамизнинг тарихига назар соладиган бўлсак, газетанинг дастлаб ташкил топишидан ҳозирга қадар қанчадан-қанча етук журналистлар, фидойи мухбирлар фаолият кўрсатганлигини, улар туманимиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлигини фахр ва ифтихор билан тилга оламиз.

Бугунги кунда ҳам севимли нашримиз "Оқдарё овози" газетаси журналистлари ўзларининг машаққатли ва масъулиятли вазифаларини сидқидилдан адо этишиб, туманимиз ривожига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Шундай экан, туман миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, тизимдаги янгиликларни тезкор жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш, танқидий ва таҳлилий материаллар билан соҳадаги долзарб масалаларга кенг омма эътиборини қаратиб, ҳамкорликда фаолият олиб бораётган барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини бугунги касб байрами билан яна бир бор самимий табриклайман!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли касбингизда улкан муваффақиятлар тилайман!