"КАМҲАРАКАТ ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ИНСОНЛАР" УЧУН АЛОҲИДА ПАРҲЕЗ
Инсон ҳаракат билан тирик. Организмдаги органларнинг соғлом бўлиши учун ҳам ҳаракат жуда муҳим. Касалликларнинг келиб чиқишига, асосан, камҳаракат турмуш тарзи ва бир жойда ўтириб бажариладиган иш фаолияти сабаб бўлаётганини унутмаслик лозим. Чунки кўп ўтириш ичакларнинг ўз вазифасини беками кўст бажаришига халақит беради. Натижада, инсонни қабзият ва ичаклар фаолиятига боғлиқ бошқа касалликлар сиқувга ола бошлайди.
Камҳаракатлилик ичакларга янада зарба бермаслиги учун алоҳида парҳез тартибига риоя қилиш муҳим. Бу ичаклар ишини енгиллаштиришга ёрдам беради. Бундай ҳолатдан қийналадиган инсонлар асосий овқатланиш тизимида бириктирувчи тўқималарга бой, яъни сабзавот ва мевалар, буғдой кепагидан тайёрланадиган нонга урғу бериши лозим. Айнан шундай маҳсулотлар ҳазм тизимидаги муаммоларни ҳал қилишга ва камҳаракат турмуш тарзидан қийналган ичакларни тозалашга кўмаклашади.
Албатта, кўп ўтириш оқибатида ичакдаги ҳаракатлар сустлашиб қолади. Ўз вазифасини уддалашга қийналаётган ичакни нон истеъмолидан сақлаш керак. Бироқ, нондан бутунлай воз кечиш нотўғри. Унинг ўрнини осон, тез ҳазм бўлувчи ва ичакларни тозаловчи жавдар ёки суви қочган нон ҳамда буғдой кепагидан таёрланган нонга алмаштирсангиз бўлади. Фақат бир кунлик нон миқдори 250-300 г дан ошмаслиги керак.
Ҳар кунги таомномангиздан суюқ овқатлар ўрин олиши зарур. Айниқса, карам ва лавлагидан таёрланадиган (кўкатли карам шўрва), карам ва сабзавотли шўрвалар хаста ичакларга малҳамдир. Имкон бўлса, қайнатилган ва буғда пиширилган балиқ ва денгиз маҳсулотлари ҳам рациондан жой олиши мақсадга мувофиқ.
Ичак ишини енгиллаштиришга хизмат қиладиган помидор, сабзи, лавлаги, салат барги, қовоқча, бодринг, ошқовоқ, гулкарамни димлаб, қайнатиб ёки салат тайёрлаб истеъмол қилсангиз жуда фойдали. Агар салатда витаминларга бой петрушка, кашнич, сельдер кўкатларидан фойдалансангиз, у нафақат ичаклар, балки бутун организм саломатлиги учун ҳам наф беради. Таом ва салатларнинг мазали бўлишида ёғларнинг ўз ўрни бор. Ичаклар даврига ўсимлик, зиғир, зайтун ёғлари ва сариёғ яхши даво бўлади. Лекин уларни меъёр масаласини унутмаслик лозим. Пўсти билан қайнатилган картошка ҳам фойдали.
Мевалардан узум, қора олхўри, олча ичаклар даврини яхши бартараф этади. Кўнглингиз ширинлик тусаганда асал, мармелад кабиларни ейишингиз мумкин. Сули ёрмаси ва гречкадан таомлар тайёрлаб истеъмол қилиш тавсия этилади. Ёғсиз сут, қатиқ, творог ҳам компьютер қаршисида узлуксиз ўтирадиган инсонларга жуда керак. Ичимликлардан оч дамланган чой, сабзавот ва мева шарбатлари дангасалик қилаётган ичак фаолиятини кучайтиришга кўмаклашади.
Таъқиқлар рўйхати. Олий навли ундан тайёрланган, айниқса, тандир нонлар иссиқлигида ейилса, ҳазм қилиш фаолиятини қийинлаштиради. Хамирдан тайёрланган таомлар ва макарон маҳсулотлари, гўшт, балиқ ва парранданинг ёғли гўштидан тайёрланган овқатлар, консерваланган, дудланган маҳсулотлар, аччиқ ва шўр таомлар, шолғом, пиёз, саримсоқпиёз, қалампир, аччиққина дамланган чой, қаҳва, какао, шоколад, қандолатчилик кремлари, спиртли ичимликлар ичаклар дардини оғирлаштиришини унутманг. Қолаверса, бундай маҳсулотлар қоринни дам қилиб, ичакларда газ тўплаш хусусиятига эга.
Парҳез кам калорияли таомлардан иборатлиги учун овқатланиш оралиғи 2-3 соатдан кўп бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, қорин очлигидан инсон бирдан кўп овқатланиб, ичак ва ошқозоннинг хасталанишига йўл очиб бериши ҳеч гап эмас.
Наҳорда сув ичишни канда қилманг! Сувни эрталаб оч қоринга ичишга одатланинг. Негаки, наҳорда ичилган бир стакан сув ичакларни барча қатрон (шлак) лардан тозалашга ва яхши ишлашига ёрдам беради. Истасангиз, бу сувга озгина асал аралаштириб ичсангиз ҳам яхши фойда беради. Кечқурун эса, сув ўрнига қатиқ ичсангиз, истеъмол қилинган овқатларни ҳазм қилишда нафи тегади.

М.Шарипов,
туман СЭО ва ЖСХ
жамоатчилик билан ишлаш
бўлими мудири.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Саломатлик
- 21 янв, 14:51