ТОМОРҚА - ОИЛАГА ФОЙДА

Ана шундай оилалардан бири Умида Ибрагимовага тегишли бўлиб, ҳар йили деҳқонлар ҳовлисида ташкил этилган иккита иссиқхонада лимон, мандарин, апельсин етиштиришиб, яхшигина даромад олишаяпти. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, деҳқонлар нафақат мевали дарахтлар, балки кўчатчиликдан ҳам фойда олишаяпти. Хонадонда лимон, мандарин, киви, апельсин, карам кўчатларини етиштиришиб аҳолига арзон нархларда тарқатишмоқда.
- Деҳқончиликни қайнотам Исроил Исмоиловдан ўрганганман, - дейди Умида Ибрагимова суҳбат пайтида. - Бундан 12 йил олдин у кишидан лимон кўчатларини парваришлашни ўрганганимдан, сўнг бу ишга қизиқиб қолдим. Шундан буён ўзим мустақил маҳсулот етиштиришга одатланганман. Ҳовлимизда 8 туп лимон дарахти бўлиб, ҳар биридан 50 килограмдан ҳосил олишга эришаяпмиз. Келгусида яна битта барча қулайликларга эга бўлган иссиқхонани маҳалла орқали ташкил қилиш режамизда бор.
Бир сўз билан айтганда, тадбиркор, деҳқонлар эл дастурхонини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва кўчат билан таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишга астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Суннатулло ИБРАГИМОВ.
Суратда: тадбиркор Умида Ибрагимова иш устида.
Мавзуга оид:

Биз алькоголга қаршимиз
- 10 апр, 07:51

Томарқам даромадим...
- 10 апр, 07:44

Саломатлик
- 21 янв, 14:51

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22