Томарқам даромадим...

ПОМИДОР  ҲОСИЛИГА ПУХТА ЗАМИН

Томорқа даромад манбаи эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунда йил бўйи қишлоқ хўжалик экинларидан ҳосил яратиш имконияти пайдо бўлди. Албатта бунинг учун иссиқхоналар қурилса кифоя. 

Айни пайтда Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласида кундан-кунга иссиқхоналар сони ошмоқда. Қурилган иссиқхоналарда меҳнаткаш томорқачилар зиравор кўкатлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва цитрус меваларни парваришлаш бўйича ҳам катта тажрибага эга бўлишаётир.

Муллақўрғонлик Шарватой Исматова ҳам меҳнатсевар аёллардан бири десак муболаға бўлмайди. У томорқасидаги бир ярим сотих жойда ташкил этилган иссиқхонасида помидор кўчатлари парваришламоқда. Бу экиндан олдин эса қаҳратон қишда саримсоқпиёз, пиёз, редиска, исмалоқ каби зиравор кўкатлардан етиштириб, бозорларимизга олиб чиқди.

- ҳар бир қарич ҳосилдор ерни қадрлашимиз керак, - дейди Шарватой Исматова. - Фарзандларимга иссиқхона қуриб, томорқада ишлаб, яхши даромад олишга ҳаракат қилайлик, дедим. Йил давомида ерга тўрт марта экин экамиз ва етиштирилган ҳосилнинг бир қисмини рўзғоримизга, ортганини эса бозорга сотамиз. Меҳнатимиз орқасидан уй қилдик, тўй қилдик. Катта ўғлим ҳам ўз томорқасида сабзавот кўчатларини етиштирмоқда. ишлоғимиз одамлари эса харидор бўлиш-   моқда. Бундан ташқари ярим сотих жойда лимон ҳам етиштириб кел-моқдамиз.

Бир сўз билан айтганда, бу хонадоннинг барча аъзолари ерга меҳр бериб меҳнат қилишади. Ушбу меҳнаткаш оиланинг иноқлиги ва рўзғоридаги қут-баракаси билан ҳамқишлоқларига ибрат бўлмоқда. Уларнинг меҳнатсеварлиги эртанги кунга ишончидан далолатдир.


С.ИБРАГИМОВ.

Суратда: меҳнаткаш онахон Шарватой Исматова 

ўғли Ширинхон билан помидор кўчатларига 

ишлов бераётган пайт.

Муаллиф олган сурат.


Мавзуга оид: