Ҳидоят сари ШУКРОНАЛИК - ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ
Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. Нолиш, инкор қилиш ила қўлидаги неъмат ҳам йўқ бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни инъом этди. Фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилишни талаб этди.
Баъзан дўстларимизни, ёру-биродарларимизни ношукрлик қилиб нолиётганликларига гувоҳ бўламиз. Етти мучали соғ одам бугун ҳамёнида маблағи йўқ бўлса, шунга нолиши керакми энди? Бориб, шифохоналарда қўл- оёғи йўқ, ёки хасталаниб, ажалини кутиб ётган беморларни кўрсинлар-да, қандай буюк неъмат соҳиби эканликларини ҳис қилсинлар.
Уй-жойлари эскириб қолганига нолиётганлар эса, уй-жойсиз, ижарама-ижара ёки олисда Ватангадо бўлиб юрганларни кўрсинлар. Шундай юртда тинч-омон тонг оттираётганликларига шукр қилсинлар, зеро, эътибор бериб қарасангиз, бугун ўзга юртлар бошида қора булутлар санғиб юрганига, уларда тинчликни бутунлай йўқолганига гувоҳ бўласиз.
Неъматлар ниҳоятда кўп, энг буюк неъмат - иймон, илм неъматларидир.
Эй биродарлар! иймоннинг нури зиёда бўлиши, илм-маърифатнинг зиёда бўлиши учун яна бир неъмат бор. Биласизми бу нима? Ҳаловат неъмати...
Банда ибодат қилаётганда ҳаловатни ҳис қилар экан, иймонининг нури зиёда бўлиб бораверади. Илм ўқиётган ҳаловат, лаззат ва муҳаббат билан ўқир экан, билингки, энди унинг ана шу илмга бўлган рағбати ошиб бораверади.
Хўш, биз ҳаловатга нима билан етамиз? Тинчлик билан, офият билан. Шунинг учун бугун тинчликни қадрига етайлик!
Аллоҳ бизга берганига шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Банда икки қоидани билиб олиши керак, яъни бир инсонга икки қанот керак, биласизми у нима? Бири шукр, иккинчиси сабрдир. Масалан: машаққат устида сабр қилиб, борига шукр қилсак, Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ила енгилликни ато қилади. Енгилликда ҳам шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Бизнинг ҳамёнимиз сабр ва шукр бўлсин.
Қаранг, Юртимиз тинч. Ўқишга, ишга кетаётган одамнинг ота-онаси нима дейди? "Болам, яхши ўқиб келгин", "Ўғлим, ишинг бароридан келсин" ёки "Яхши бориб келгин" дейишади.
Бугун бошида уруш кечаётган диёрлардаги ота-оналар эса "Болам, дийдор қиёматга қолмаган бўлса, кўришамиз" деб фарзандларини кузатишади.
Аллоҳ таоло тинчлик неъматини берди дегани, энди бу неъматга шукр қилиш керак дегани. Акс ҳолда Аллоҳ таоло бу неъматларни бизлардан олиб қўйиши мумкин. Тинчлик неъмати бўлса, ибодатимиз ҳаловатли, ҳаётимиз фаровон, келажагимиз порлоқ бўлади.
Аллоҳ таоло Ўзининг фазлу карами ила инсон зотини ақл ва идрок соҳиби қилиб яратди ва унга беҳисоб неъматларни ато қилди. Шу билан бирга берган неъматларига шукр айтишга ҳам буюриб, муборак каломида шукр қилувчиларга неъматларини янада зиёда қилиш ваъда қилди:
"Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: "Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир".
Демак, Парвардигоримиз биз бандаларга берган тансиҳатлик, фаровонлик, бахту саодат, тинчлик ва осойишталик каби улуғ неъматларга шукр айтсак, қадрига етсак - Аллоҳ биздан рози бўлар экан.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларини шукр қилишга амр қилиб, унинг зиддидан қайтарган, шукр айтувчиларга чиройли мукофотларни ваъда қилиб, Ўзининг фазилати, карами ва неъматларининг янада зиёда бўлишига шукрни сабаб этган ва Ўзининг гўзал исмларидан бирини шукр орқали ифода қилган.
Аллоҳ таолонинг меҳрибонлигини қарангки, У берган неъматларига шукр айтувчи бандаларига беадад мукофотлар ваъда қилиш билан кифояланмасдан, уларга улуғ ажру савоблар беришини ҳам кафолатлаган. У зот айтди: "...Шукр қилувчиларни эса, албатта, мукофотлаймиз".
"Ниҳоя" китобида бундай нақл қилинади: "Бирор бандага биров яхшилик қилса-ю, унга ташаккур айтмаса, Аллоҳ таоло ўша банданинг Ўз неъматларига қилган шукронасини қабул қилмайди".

Шаҳло ҲАКИМОВА,
туман бош отинойиси.
Мавзуга оид:
ШУКРОНАЛИК НЕЪМАТЛАРНИНГ УЛУҒИДИР
- 22 янв, 13:40
ТИНЧЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ
- 10 ноя, 13:58
ШУКРОНАЛИК – ИНСОН ЗИЙНАТИ
- 30 окт, 12:28
Тинчлик – олий неъмат
- 30 окт, 12:00
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00